19 September 2021
22:51 - “Ўзбекнефтгаз”га кўра, саноат соҳасида кўрсатиладиган хизматлар тури кўпайтирилиб, сифати оширилмоқдамиш. Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан саноат соҳасида кўрсатиладиган хизматлар турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқдамиш.

Бу лавҳа “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот Хизматининг махсус ташрифи тарафидан тарқатилган - www.ung.uz.

Жорий йилнинг 8 ойи якунлари бўйича амалга оширилган хизматлар ҳажми ҳам корхоналар кесимида таҳлил қилинганмиш, шу даврда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи томонидан 14 турдаги саноат соҳасидаги хизматлар кўрсатилганмиш, хизматларнинг бажариш кўрсаткичлари жами бўлиб миллий валютада 689,2 млрд сўмни, шундан хорижий валютада 22,7 млн долларга етказишга эришилганмиш.

Кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича асосан табиий газни қайта ишлаш – 294,6 млрд сўм, суюлтирилган газ, газ конденсат ва олтингугурт ишлаб чиқариш - 98,2 млрд сўм, табиий газни сиқиш (компримирование) – 108,9 млрд сўм, табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш – 82,8 млрд сўм, ташиш хизматлари – 62,6 млрд сўм ва сақлаш ва юклаш – 35,8 млрд сўмни ташкил этганмиш.

Жорий йилнинг сентябрь ойи якуни билан миллий валютада 55,6 млрд сўмни ва хорижий валютада 4,5 млн доллар, жорий йилнинг якуни бўйича эса 1 трлн 100 млрд сўмлик хизмат кўрсатиш ҳажмлари бажарилиши режалаштирилмоқдамиш.

Бу рақамларга фақат эси пастлар ишониши мумкин. Чунки, бу рақамларнинг ҳаммаси “Ўзбекнефтгаз” тарафидан тарқатилган. Унинг рақамларини ким исботлайди? Шунга ишонадиганлар борми?