18 September 2021
01:44 - Оммавий Ахборот Воситаларида “Толибон” Афғонистоннинг янги конституцияси лойиҳасини тайёрлагани айтилмоқдамиш
Айтилишича, мамлакат бош қонунида “Афғонистон Ислом Амирлиги”нинг асосий тамойиллари ўз аксини топганмиш. Бундай лойиҳа “Толибон” ҳаракати тарафидан Aamaj News агентлигига оид нашрда эълон қилинибди.

Бу лойиҳада “Афғонистон Ислом Амирлиги”нинг асосий тамойиллари акс этганмиш ва унинг 12 боб ва 179 моддаси борлиги айтилганмиш. Муҳим бўлгани, айнан шу лойиҳада мамлакат қонунлари ва сиёсати фақат ҳанафийлик юриспруденциясига асосланиши кўрсатилган экан.

Бу лойиҳада айтилишича, барча фуқаролар ҳеч қандай чекловларсиз тенг ҳуқуққа эга эмиш, ҳукумат исломий фанларни ривожлантирармиш ва диний мактаблар ташкил этармиш.

Мамлакатнинг янги байроғи оқ рангда бўлармиш ва мамлакатда пушту ва дарий тиллари расмий тил ҳисобланармиш, мактабларда араб тили ўқитилармиш.

Хуллас, дейди мухбиримиз, бу лойиҳа қанчалик “Толибон” кўрсатмаларига тўғри келишини ҳозир айтиш қийин. Кўрамиз, буёғи нима бўлади?