10 September 2021
22:49 - Диктаторимиз Шавкат Мирзиёга кўра, 1 октябрдан барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилармиш. Шунга ишонадиганлар борми?
Ўзбекистоннинг янги диктатори Шавкат Мирзиё 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ўқувчиси “Бир Миллион Дастурчи” лойиҳасида иштирок этмаганини танқид қилиб, жорийдаги йилнинг 1 октябридан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилишини белгилабди.

Президент Шавкат Мирзиё раислигида 10 сентябрь куни ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилибди ва бу ҳақда президент ахборот хизмати ҳам хабар берди.

Хабарларга кўра, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилармиш. Шунга ишонадиган аҳмоқлар борми? Уларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олиши керакку!?

Йиғилишда шундай техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилганмиш.

Хуллас, хабарларда айтилишича, президент мактабларига инвестицион ва инновацион йўналишларни жорий қилиш бўйича янги тизим ташкил этилармиш ва инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ташқи Ишлар Вазирлиги хориждан ўқув дастурлари, адабиётлар ва жиҳозлар, малакали педагоглар ва молиявий грантлар жалб қилишга кўмаклашармиш.

Қани айтинг, ҳурматли ўқувчиларимиз, шунақа лофларга ишонадиганлар бизда ҳам борми? Президент бу янги тахтга ўтирар-ўтирмас қанақа зўр лойиҳалар ҳақида гапирганди ва улар қуруқ гаплар бўлиб қолаверганди?