23 July 2021
20:28 - Яна масхарабозлик: “Толибон” Афғонистонни ярим йил ичида эгаллармиш
АҚШ разведкаси хабар қилишича, Афғонистоннинг расмий ҳукумати қўшинлари ўта муҳим инфратузилма объектлари ва катта шаҳарларни қўриқлашга жалб этишга эътибор қаратганмиш. Демак, Афғонистон ҳукуматининг бу режаси мамлакат ҳудудининг бир қисми "Толибон" назорати остига ўтишига олиб келади.

"Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни ярим йил давомида қўлга киритади. АҚШ разведкаси ана шундай фикрда, деб ёзмоқда Reuters хабар агантлиги. Пентагоннинг фикрича, Афғонистондаги туманлар марказларининг ярмидан ортиғи толиблар томонидан эгаллаб олинганмиш.

Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров толиблар Афғонистон ҳудудининг 70-80 фоизини эгаллаб бўлди, деб ёзмоқда русларнинг Интерфакс агентлиги.

Яна унутмайликки, яқинда Афғонистон масалалари бўйича Тошкентда ўтказилган "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий Боғлиқлик. Таҳдидлар ва Имкониятлар" номли халқаро конференция давомида хабар қилинганидек, бу мамлакат президенти Ашраф Ғани толибларни тинчитиш учун бир неча ой қолганини гапиргани маълум бўлганди.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа хабарлар. Кўрамиз, амалда нима бўлади, дейди “Ҳаракат” мухбирлари!