21 July 2021
20:17 - Куламизми, йиғлаймизми? Россиядаги ўзбек муҳожирларининг Ўзбекистонга пул юбориш кўрсаткичи ошибди, бошқаларники камайибди! Яшасин ЎЗБЕКЛАР!

Ўзбекистонлик мигрантларнинг ўз мамлакатларига пул юбориш кўрсаткичи 12,4 фоизга ошибди. Ваҳолангки, Россиядаги бошқа мамлакатлар муҳожирлариинг ўз ватанларига пул ўтказмалари камайибди. Мана, буни биз учун яхши кўрсатгич, дейиш мумкин.

Россия Марказий Банки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки уч ойида бошқа хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясидан ўз давлатларига пул ўтказмалари ҳажми ўртача 13 фоиздан камайган.

Давом этаётган пандемия ва маълум карантин чекловларига қарамай, Ўзбекистон пул ўтказмалари кўпайган ягона давлатга айланибди. Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, ўзбекистонликлар Россиядан 680 миллион долларга яқин маблағ жўнатган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга кўп.

Пул ўтказмаларининг юқори даражада пасайишини Туркманистонда - 87,5 фоиз (0,1 миллион доллар), Молдовада - 50,6 фоиз (44,8 миллион доллар) ва Тожикистонда - 37,3 фоизгача (224,9 миллион доллар) кузатиш мумкин. Мигрантлар Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорусия ва Aрманистонга ҳам кам пул жўнатишни бошлашибди.

Фақат шу кўрсатгичнинг ўзи Ўзбекистон пул ўтказмаларининг ижобий динамикасини намойиш этган ягона хорижий давлатга айланди. Йил давомида республикага трансфертлар 12,4 фоизга – 680,4 миллион долларга ўсди.

Қаранг, бундан аввалги хабаримизда, Россияни тўғридан-тўғри назарга олмасак ҳам, Ўзбекистонннинг натижалари ортиб бораётганига имо-ишора қилган эдик. Тўппа-тўғри имо-ишоралар берибмиз. Демак, куламиз!!!