09 April 2021
15:46 - Тошкент шаҳрида “Наврўз” тўйхонаси бузиб ташлангани ва бу ҳақда ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ номидан Шароф Раҳмонов қилган масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги баёноти

Тошкент шаҳрида “Наврўз” тўйхонаси бузиб ташлангани ва ижтимоий тармоқларда 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси бузиш ишлари олиб борилгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалганини ҳозир ҳаммага маълум. Чунки, шаҳар тўла чаласавод оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар қилмоқдалар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот Хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ билан чиққани бундан ҳам қизиқ, чунки ИЗОҲ тўла масхарабозлик ва ШАРМАНДАЛИК.

Бу изоҳда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий Драма Театр биноси, япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъат турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган кутубхона биносини қуриш ишлари бошланармиш.

Ҳеч шубҳа йўқки, ШАҲАР ҲОКИМИ ўринбосари Шароф Раҳмонов 2020 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳридаги “Наврўз” тўйхонаси реконструкция қилиниб, қатор лойиҳалар амалга оширилиши ҳақида тарқалган хабарларни оқлашга ҳаракат қилган. Унга кўра, тўйхона тўлиқ реконструкция қилиниб, атрофи сайилгоҳга айлантирилиши кутилаётгани эълон қилинган.

Шароф Раҳмонов айтишича, “Наврўз” тўйхонаси ўрнига ичини реконструкция қилган ҳолда бинонинг 2-қаватида 2000 квадрат метрдан кўп бўлган жойда биз Тошкент шаҳридаги барча инвестиция лойиҳалари тақдимоти ва давлат иштирокидаги давлат улуши бор корхоналарнинг Showroom’и ташкил этилармиш. Бундан ташқари, бинонинг 1-қаватида ИШСИЗЛАР БИРЖАСИ бўлармиш. Бу лойиҳа Меҳнат Вазирлиги билан биргаликда амалга оширилармиш.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, энди масхарабозлик ва шармандалик қилиш навбати расмдаги БЕЧОРА Шароф Раҳмоновга топширилибди. Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз айтингчи, шундай НАРСАЛАР бўлишига ишонадиган АҲМОҚЛАР борми Тошкентда ва бутун Ўзбекистонда?!