02 April 2021
01:11 - Шавкат Мирзиё: "Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз”. “Ҳаракат” нима дейди?

Президент Шавкат Мирзиё кеча, 1 апрел куни ўтказилган он-лайн йиғилишда, олдинги тартиб тикланиши, лекин иқтисодиётга зарар келтирмаслик учун ҳеч қаер ёпилмаслиги, шу билан бирга тартиб-интизом кучайтирилиши, касалланганларни ҳам тез-тез даволаш чораларини кўриш кераклигини айтибди, аммо Ўзбекистоннинг аҳволини тузатиш учун аҳолининг ЎРТАЧА ОЙЛИГИНИ ошириш кераклигини гапиришни “унутибди”!!!

Президент Шавкат Мирзиё раислигида 1 апрел куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани бугун ҳамма ерда хабар қилинди.

Давлат раҳбари “Бугунги муҳим масала – пандемия. Жорий йил бошида кунига ўртача 30-40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич - 160-180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

Бунинг сабаби - кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди”, дейишгача борибди.

Шавкат Мирзиё Бош Вазир Абдулла Орифга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, тун-у кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берибди.

Маълумки, апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилганди. Ҳозирда 660 минг доза вакцина олиб келинган. Ҳукумат комиссиясига Хитойдан яна 3,5 миллион доза ва Россиядан 1 миллион доза вакцина сотиб олиш бўйича кўрсатма берибди.

Аммо, натижа қандай бўлади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири? Шавкат Мирзиё Ўзбекистон аҳолисининг асосий муаммосини айтиш ҳаёлига ҳам келмабди-ку!!! У ўзи Ислом Карим замонида 13 йил Бош Вазир бўлганини ҳам эсдан чиқарибдими?

Хабарларда айтилишича, йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича вазирлар, ҳокимлар ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ахборот берибдилар. Аммо, қани ўша ҳисоботлар???