22 February 2021
20:23 - БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё нутқ сўзлаб, ўзини оқлашга ҳаракат қилибди
Шавкат Мирзиё БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгаши 46-сессиясида чиқиш қилиб, яқин вақт ичида парламент ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, жорий йилда яна 20 минг киши фуқаролик олади, қийноқларга йўл қўйилмайди, бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатъий назар жазоланади, Ўзбекистон мазкур масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш мақсадида Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачини, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарни кутмоқдамиш.

Бугун, 22 феврал куни Ўзбекистон БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясида кенгаш аъзоси сифатида биринчи марта иштирок этиб, Шавкат Мирзиё ушбу учрашувда нутқ сўзлагани Ўзбекистондаги ҳамма омавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

У биз БМТининг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун ҳамма билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз, дейишгача етиб борибди ва Ўзбекистонда гўёки қилинаётган ишларни санаб чиқиб, ўша 46-сессиядаги қуйидагича вайсашларга етиб борибди. Бу сўзларнинг ҳаммаси ўша ерда йиғлашдан келиб чиққан:

- Биринчидан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туриши ҳисобга олиниб, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор Ривожланиш Мақсадлари мамлакатда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилаётганмиш. Табиий, дейди “Ҳаракат” мухбири, гап Инсон Ҳуқуқлари бўйича Миллий Стратегияни амалга ошириш тўғрисида борганмиш.

- Иккинчидан, гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишлари қатъий давом эттирилармиш.

- Учинчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади деган нарсаларни ҳаётга жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий Кенгаш тузишни таклиф этганмиш.

- Тўртинчидан, аҳолининг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътибор марказида бўлиб келмоқдамиш. Жорий йил Ўзбекистонда

- Бешинчидан, Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича катта ишларни амалга оширмиш.

- Олтинчидан, “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий Комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказиш таклиф этилаётганмиш.

- Еттинчидан, Бош Котиб Антониу Гутерришнинг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўриш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланармиш.

Давлат раҳбари эришилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан, бундан буён ҳам ҳамма ишларни БМТнинг рамкаларида бажарармиш.

Хуллас, шунақа масхарабозлик. Шавкат Мирзиё ким билан бирга ишламоқчи эканлиги ҳам умуман тилга олинмаган. Натижалар қандай бўлиши ҳам номаълум.

Демак, мамлакатимиздаги ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар бирлашиб, ҳамма ишни КАТТА ҒАЛАБАЛАРГАЧА олиб бориш устида ишлашлари керак.