19 February 2021
21:19 - Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги: Хитой ва Ҳиндистон раҳбарлари ҳам 2021 йилда Ўзбекистонга келишни режалаштиришмоқда эмиш
19 февраль куни Миллий Матбуот Марказида бўлиб ўтган брифингда Ташқи Ишлар Вазири Ўринбосари Фурқат Сиддиқов янги таҳрирдаги ташқи сиёсий фаолият концепциясида кутилаётган ўзгаришлар ва белгиланган устувор вазифалар юзасидан маълумот бергани эълон қилинди.

Хабарларда айтилишича, янги таҳрирдаги ҳужжатда Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро иқтисодий-сиёсий муносабатлар ва яхши қўшничилик алоқаларини олиб бориш энг устувор йўналиш сифатида сақлаб қолинади.

Аммо, янги таҳрирдаги ташқи сиёсий фаолият концепциясининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагича деб эълон қилинган:

- замонавий халқаро шароитлардаги ташқи сиёсий, иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;

- мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;

- хорижда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тизимли равишда илгари суриш;

- хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли муносабатларни ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни муттасил ва изчил ривожлантириш;

- Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини тубдан яхшилаш;

- жаҳон сиёсатининг маданий-цивилизациявий ва гуманитар қисми, диний омил, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш.

Айни пайтда ташқи сиёсий фаолият концепцияси лойиҳаси идоралараро келишувдан ўтган ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган.

Бундан ташқари, салоҳиятли инвесторлар, малакали мутахассислардан иборат 30дан зиёд хорижий давлатда истиқомат қилаётган 480дан ортиқ ўзбекистонликлар рўйхати шакллантирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолият концепцияси ўзгариши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Мана, баъзи мисоллар:

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов матбуот анжумани давомида жорий йилда Ўзбекистон “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, Траст Жамғармаси фаолияти учун жами 26,1 миллион долларга тенг маблағ жалб қилинган. Хусусан, Норвегия - 1,1 миллион доллар, Финландия - 1 миллион евро, Бирлашган Араб Амирликлари - 10,7 миллион доллар, Япония - 3,2 миллион доллар, Жанубия Корея - 1 миллион доллар, Европа Иттифоқи - 5,5 миллион доллар маблағ ажратган.

Эслатиш керакки, БМТ шафелигида тузилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон Хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик Траст Жамғармаси 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаганди.

ТИВ маълумотларига кўра, пандемия даврида турли ташкилотлар билан 600дан ортиқ видеомулоқотлар ўтказилиб, 350 миллион доллар молиявий кредитлар ва 11 миллион доллар инсонпарварлик ёрдами жалб қилинган, шунингдек, 600 мингдан ортиқ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган.

Булардан ҳам муҳими, 2021 йил давомида Хитой ва Ҳиндистон раҳбарларининг мамлакатимизга ташрифи режалаштирилаётган эмиш (расмда). Кўрамиз, амалда нима бўлади?