16 February 2021
23:22 - Юсуф Жума: Маҳмуд Кошғарий ҳазратлари ҳайкаллари

Агар сени миллиард киши тушунса - демак - сен ер юзидаги миллиардлардан бирисан.
Агар сени миллионта тушунса - демак - сен очундаги миллионлардан бирисан.
Агар сени беш - ўнта тушунса - демак сен дунёдаги беш - ўнлардан бирисан.
Мени ҳеч ким тушунмади деб ўксима, Юсуф!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Қайда кўзингни очма,
Ё Туркистон, ё Турон!!!
Қайси дарёдан кечма,
Ё Туркистон, ё Турон!!!

Гарчи бўлак тилу бош,
Гарчи бўлак кўзу қош,
Бор инсоният - юртдош -
Ё Туркистон, ё Турон!!!

Сибир, Тоғли Қорабоғ,
Ҳимолай - им олай - тоғ,
Уйғуристон - жон тупроқ -
Ё Туркистон, ё Турон!!!

Санасам битта-битта -
Саноқ сонидан катта -
Саналмаган ер хафа -
Ё Туркистон, ё Турон!!!

Бу очун - она Турон,
У очун - ота Турон,
Тангри - етакчи - хоқон -
Ё Туркистон, ё Турон!!!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ҳар бир ноҳақлик - номусга ҳужумдир.

Унга қарши туриш - номусдир!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Шарқий Туркистонда Улуғ Турк тилининг тимсоли - Улуғ Маҳмуд Кошғарий ҳайкалини Хитой босқинчилари йиқдилар - топтадилар.
Бу - Турк очунига ҳужумдир - урушдир.
Турк очуни - жим.
Демак - турк очуни ё ўлган, ё номуссиз - ўлган бўлса кечиримли эди, номуссиз - ўлимдан чексиз карра тубан…
Бутун уйғур эли - тутқин.
Ислом дунёси - жим - ё ўлган, ё номуссиз…
Ўлган бўлса майли - ер юзи тоза бўларди… номуссиз…
Турк футболчи йигитига ўхшаб - ҳайқирганларга - саноқлиларга
Тангрининг олқиши бўлсин!
Ўзбеклардан Абдураҳим Пўлатдан бошқадан садо чиқмади.
Билмай қолган бўлсам узр…

Миллион - миллион номуссиз ҳожилар жим…
Исломдаман деган миллиарддан ошиқ галадан,
ўн миллионлаб ҳожилардан, динсиз араб шайхларидан,
ислом дунёсиннинг саноқсиз Қиролу Президент аталмиш номуссиз тўраларидан –
“Мен уйғурларни ўйлаб ухлолмайман” - деб уйғурлар озодлиги учун курашаётган –
Буюк Американинг собиқ давлат котиби М. Помпео авло эмасми?!.

Уйғур аёллари тутқунликда зўрланаётганини билиб ҳам - Тангрининг
қарғишига қолган ислом ва турк дунёсидан садо чиқмади.
Уйғурлар ёнида АҚШу Ғарб!

Ҳар масжидда бир чин мўмин бўлса - уйғурлар геноседига қарши овоз чиқарса –
чақмоқ чақнагандек бўларди - босқинчилар ҳушёр тортарди - ҳайиқарди.

Эсизки - масжидлар сони чин мўминлар сонидан минглаб карра кўпдир.

Бу иркит гала, аёлининг этаги остига кириб - юз йиллаб қўлни тирсаккача
ювиш керакми ё тирсакни ҳам ювиш керакми деб иккига бўлиниб тортишдилар.
Оқибатда оламнинг энг қашшоқ подасига айландилар - аёлларида этак
ҳам қолмади - этак остидаги кийим ичига кириб - тортишувни давом эттирдилар.

Тағин юз йиллаб вақтни бой бердилар. Этак остидаги кийимлар ҳам титилиб йўқ бўлди.
Ҳамон қайгадир кириб - ғийбат урмоқдалар…
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари “чиркин мусулмонлар” деб атаган
иркит гала беш вақт номозга қатнаб миш - миш тўқийдилар:
“Ҳозир кофир Американинг Хитой билан ораси ёмон, шу боис уйғурлардан фойдаланмоқчи” - деб.

Эй номуссиз гала!
АҚШ истаса - бир ўзи дунёни бир кечада остин - устин этиб ташлайди.
Тангри бу давлатни нечун бунчалар азиз этди -
бу тупроқда эзгин эллар, эзгин эрлар, эзгин аёллар ғамида ўртаниб ухлолмайдиган
улуғ М. Помпеолар бор!!!

Шулар йигирма йиллар бурун уйғур элининг Робия Қодирдай улуғ курашчиларини
иркит Хитой панжасидан қутқарганини биласанми?!
Мен ўн йил давомида Американинг қайси улуғи билан гаплашсам - албатта
уйғурлар дардида ўртанаётган ёғдули чеҳраларни кўрганман…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ислом - ҳар бир ноҳақликка исёндир!
Исёндамисиз?!…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

“Қўрқмагин, эй кичик пода !” - буюради Ҳазрати Исо….

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Биз етти эр эдик, тоққа чиқдик - етмишта бўлдик - тоғдан тушдик - етти юзта бўлдик!
Етти юз кишилик қўшин билан Хитойу очунда боши борнинг бошини эгдим,
тизи борни тиз чўктирдим - дейди улуғ бобомиз - улуғ саркарда улуғ Култегин!

Етти ёшда жангга кириб - эр бўлган бобом,
Ўн еттида эрларга бош - пир бўлган бобом,
Етти юзта ботир билан очунни олган -
Култегиним - Тангри билан Бир бўлган бобом!!!

Тизи борни тиз чўктирдинг - буюк донг, аммо
Боши борни бош эгдирдинг - улуш шон, бироқ
Тиз чўкди деб кечирганинг - энг катта хато,
Бош эгганлар бош эгмаслар бошида бало.

Тиз чўкканлар урчигандан урчиди бугун,
Бош эгганлар пушти бугун пашшадан ҳам кўп.
Тиз чўкмаслар тизларини синдирар бетин,
Бош эгмаслар бошларида қўшмоқдалар ҳўп.

Бир билан қайт - ер юзида эркин тузум туз,
Сотқину ёв қонларида еру кўкда суз!
Тизи борни тиз чўктириб калласини кес,
Боши борни бош эгдириб - бошларини уз!

Қонсиради буюк Турон, қондир - унсин Эрк,
Ёғий - милярд - милярд бошли аждаҳо - аждар.
Элу юртнинг битта ёви қолса ҳам тирик -
Элу юртнинг эрки учун энг катта хатар!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Энг кўҳна - энг тўғри дин - тўғри Тарихдир - ўтмишдир - очунчи,
хоқон боболарнинг милён - милён йиллик тузумлари – номус бўлган кечмишларидир!!!

Энг улуғ ҳикмат - ўтмишдир !
Энг кучли қурол - ўтмишдир !
Элнинг - энг етук етакчиси - ўтмишдир !
Она юрт - Туроннинг ўз ўқи - ўтмишдир - донгдор,
орли боболарнинг қутлуғ йўлидир!
Турк очуни Ўзидан - ўз ўқидан айрилиб - адашиб битди.
Турк эллари энг улуғ диндан - энг улуғ ҳикматдан - энг кучли қуролдан -
энг етук етакчидан айрилиб - очундан айрилди - ўлди,
- очунни бой бериш - Турон ўлими - ўлимларидир…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Қуръонни уқ:
Ҳатто Тангри ҳам сўзини тарих билан тушунтиради.
Лут қавмига ўхшаган қавмларни қайта - қайта эслатади…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Чин тарих ўрнига пирсиёну тозиларнинг уйдирмаларини, аҳмоқона
минг бир кечаларни, уйдирма шоҳномаларни ўқиди.
Ўриснинг - ёвнинг сохта тарихларини ўрганди.
Пирсиёнлар ўз тарихларининг қайси тўғрию, қайси уйдирмалигини
ўзлари ҳам билмайдилар - кўпи ўғирлик - пирсиёнлар уйдирмаларидан
чексиз нафратланган улуғ Берунийни ҳам бизнинг олим дейдилар.

Араблар дунё исломдан кейин пайдо бўлгандай уйдирмаларни
тарих деб билади - ислом дунёси шу ёлғонларни вайсаб умрини ўтказади…
Ўрислар учун дунё тарихи - СССР тарихидан иборат.
Марказий Осиё - турк ўлкаларининг бугунги нодон эллари шу уйдирмалар
билан яшайди - диндорлари пирсиёну тозилар ёлғонлари билан,
динсизлари Сталину Путинлар ёлғонлари билан…
Юртларининг ер ости бойликлари Россияни, Хитойни бойитмоқда.
Навалнийлар ошкор этган саройлар, банклардаги трилионлар, олтин хазиналари
уран хазиналари Туркистонники, ўзлари қул,чўри..
Путинни олқишлайди - даюслар…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Агар ингилизлар қутқариб қолмасалар - Наполеон Россияни ер юзидан йўқ қиларди.
Тағин шу инггилизлар қутқармаса - Адолиф Гитлер Россияни батамом йўқ қиларди.
Инггилизлар ғалати эл - ўзларига кучли душман тайёрлайдилар -
ўрисларни асраб қолдилар - бугун Буюк Британиянинг энг биринчи бош ёви - ўрислар.
Хитой АҚШ ёнига ҳассага суяниб зўрға келди, қорни тўйди, кучайди -
энди АҚШ ва Англиянинг ашшаддий душмани…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Бу ҳақиқатларни бизга ўргатмадилар, ҳамон ўргатмайдилар…
Кремлнинг Ўзбекистонни ютиб юборган оғзи - ватанфуруш Алишер
Усмонов журналистни қўрқитади:
Уруш бошланса нима қиласиз?
Гўё урушни фақат ўрислар билгандай…
Бу эси қашшоқ кимсалар эртага қора ер остида чириб кетадиган иркит
таналарини бўктириш учун орсизларча оқ қорани танимай яшаяптилар.
Тўғри, улар ҳам ўйлайдилар.
Лекин тўғри яшаш учун ўйлаш етарли эмас - тўғри ўйлаш етарли…
Ҳазил.

Осмон ҳуркар эди - эр хуррагидан,
Ёрин доди тешди - бўш юрагидан.

Уйга ўт тушдими, малакагинам,
Ичимга ўт тушди - оғрийди сийнам.

Жононга ичирди не- не дорини,
Дори кесолмади сулув зорини.

Эр кўкка ялварди - Ўзинг бер кўмак -
Дардини менга бер - соғайсин малак!

Осмондан сас келди - не сўраяпсан?!
Тўғри ўйла, хато ўй сураяпсан?!

Несини ўйлайман - ўртанади эр -
Менга бер дардини, Тангрим, менга бер!

Тағин садо келар - ўйлагин, нодон!
Ўйладим, менга бер , соғайсин жонон.

Кўк жим, аёл ҳам жим, очун жим, лекин
Эр дод-вой бошлади - оғриққа тутқун.

О қандоқ чидадинг - бу дардга, малак,
Энди мен шўрликка керак минг эркак?!…

Тўғри ўйламаган шундоқ бўлади…
Алқисса - охири чатоқ бўлади.

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
Бугун ҳам Навалний тили билан айтганда “бункирдаги ўғрилар” ўзларича тарих тўқимоқдалар – Олма-Ота ҳам ўрисларникимиш…

Қозоқистоннинг қўрқоқ тўралари уйғурлар тақдири - Хитойнинг
ички иши деб, Хитойнинг уйғурларни қирғин қилаётганига қарши
норозиликка чиққанларни қамамоқдалар - ким,қачон қўрқоқлик билан ёвни енгган?!
Ҳолбуки, Хитой Қозоқистонни ҳам меники демоқда.
Марказий Осиёнинг номуссиз ҳукмдорлари қўрқоқларча йўлларини
давом эттирсалар эртага Марказий Осиё ҳам Хитойнинг ички иши бўлади.

Бу иркит тўралар Кремль ва Пекин коммунистларининг – Путину уйғур
элининг қотили Сининг пионерларидир…
Сининг ошпази, пирсиёнлар раҳмони - саводсиз пионер Имомали Тожикистонда
Хитойнинг ҳарбий базасини қурмоқчи - бу энг аввало тожик халқининг фожеасидир…

Барча фожеаларнинг ягона эми - Марказий Осиёнинг ягона давлат Туркистон бўлишидир. Лекин бундай номуссиз тўралар билан бирлашиши мумкин эмас. Уч хонликка бўлиниб уч юз йил ёвларга қул бўлдик. Беш хонликка бўлиниб беш юз қул бўлмасмиканмиз.

Мен бу гапимни бир неча ўн йиллардан буён айтиб келяпман. . . .
Уйғуристон - Шарқий Туркистон - Турон ерлари - қандоқ Хитойнинг ички иши бўлсин?!
У ер икки миллион кв.км. - бизнинг еримиз!!!
Эй номуссиз тўралар!
Эй бункирлардаги юраксиз даюс ўғрилар!
Улуғ Маҳмуд Кошғарийни - чин ўтмишни - чин ҳикматни уқинг:

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

“Ҳозир Турк ўлкаларининг чегараси - Рум ўлкасидан … Чингача чўзилади.
Узунлиги беш минг фарсах, эни уч минг фарсах - ҳаммаси саккиз минг фарсах..

Девон. 3 - том,164 - бет.
Бир фарсах - бир тош - саккиз чақирим - саккиз км.дан ортиқ.

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

“Тангри давлат қуёшини турклар буржуда яратди!
Фалакни ҳам шулар мулкига мослаб айлантирди!
Уларни ТУРК деб атади - мулкка эга қилди - уларни замонамизнинг хоқонлари қилиб кўтарди!!!
Замон аҳлининг ихтиёр жиловини шулар қўлига топширди,
халққа бош қилди - буларни тўғри йўлга юришга қодир қилди!

Буларга яқин бўлиш учун - энг асосий йўл - уларнинг тилларида сўзлашишдир!!!
Чунки улар бу тилда сўзлашувларга яхши қулоқ соладилар, уларга зарар бермайдилар.
Ҳатто улар ўз паноҳида турган бошқаларнинг гуноҳидан ҳам кечиб юборадилар…
43 - бет.

Буюк Қошғарий бобомиз уйғурларнинг азалдан жасоратли эл эканлигини битиб,
Искандар Зулқарнайни уйғурлар - турклар енганлигини фахр билан эслатган.
Турклар от чоптириб кетаётиб ҳам олддаги, ҳам ортдаги душманга бехато ўқ узишини, буни Искадар ҳайратга тушганини ёзган. Очуни сидирга Искадар шу ерда синиб турклар билан сулҳ тузишга мажбур бўлган. Ва уйғурларга қойил қолганини очиқ тан олиб, чексиз ҳурмат билдирган.

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Ўқинг ва уқинг!
Эй номуссиз галалар, даюс тўралар, динсиз чаламуллалар,
чўчқа туёқларидан бўкиш учун юртини, тилини - номусини сотаётган
бойбачча ўғрилар - бошинггиз ёв иштонининг ичида…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Кечагача ер юзи бизники эдику?!
Номуссизлар бой бердилар.
Кечагина улуғ Алихонтўра Соғуний ҳазратлари(руҳларига Тангрининг
олқишлари бўлсин!) Хитой армиясини енгиб - маршал бўлган эдиларку?!
Бугун номуссиз дунё иркит Хитой олдида қалтираб ўтирибди.

Марказий Осиёда - ўзимизнинг Туркистонда битта Алихонтўра
Соғунийдек эр президент бўлса - бой берилган - ўтган ўттиз йилда
боболаримиз шонига лойиқ юрт бўлмасмиди?!!!

Бутун бир эл - қондошларимиз- жондошларимиз иркит Хитой йиртқичлари
чанггалида қирилаётган экан бир оғиз норозилик билдира олмасанглар,
Эй Марказий Осиёнинг даюс тўралари - нима қиласиз эллар тепасида туриб,
тушинг - аёлинггизнинг этагининг остига киринг, этаги бўлмаса иштони бордир,
иштони бўлмаса, бошқа нарсаси бордир… ҳар ҳолда Путин билан Сининг
шимлари ичидан яхшидир, ё уларнинг шимлари ичида бор нарса уларда йўқми…
Билганинггизни енг, билмаганинггизни ҳам енг, фақат илтимос -
элнинг бошини булғаманг - йўқолинг!!!

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Эй бошсиз галалар!
Бош сўзининг маъносини тушунасизми?!
Номуссиз, эссиз шоиру уламоларинггиз - алкашларинггиз тушундимики, сиз тушунсанггиз?!
Бош дегани ОЗОД дегани! Бўш дегани!
Иккинчи бир тил бормики - бош сўзи бундоқ маънога эга бўлсин?!
Улуғ Маҳмуд Кошғарий ҳазратлари руҳига ҳақорат бўлган -
ўзбек тили изоҳли луғатида - бош - тананинг бўйиндан юқори бўлаги деб изоҳ берилган.
Ҳатто ўзбек дегани не эканини ҳалигача ҳеч ким билмайди.
Қирғинга лойиқ олиму шоирлардай, зиёлилардай подаларидан биронтаси билмайди.
Ўзбекман деб гердайиб, ўриснинг кетини тозалаб, тозию пирсиёнга юкиниб юрибдилар…
Ўзбек тили изоҳли луғатида:
Ўзбек - Ўзбекистон Республикаси туб аҳолиси(халқи)нинг номи деган
аҳмоқона изоҳ берилган.
Ўзбекларнинг ўзлари - ўзбек - ўзига бек деб олтинини ўрисга бериб,
ўрисни тезакдан тозалаб юрибди.
Кошғарий ҳазратлари замонида бу ном бўлмаган.
Бу ном Ўзбекхондан қолган.
Лекин Кошғарий ҳазратлари кўмак берадилар - бу сўзни аниқлашга.

Ўз не?!
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида:
Ўз - эгалик қўшимчасини олган от олдидан келганда, кимса ё
нарсанинг эгалик қўшимчасидан англашилган шахсга(1.2 ёки 3 шахсга)
тегишли эканини ифодалайди.

Пирсиёну тоззилардан тарқаган тентакларнинг тектакано изоҳларига қаранг?!
Лаънатилар...
Ўз дегани Ўзи демакдир - Тангри демакдир.
Ўзбек - Ўзи бек - Тангри бек деганидир - Менга Тангри бек деганидир…
Ўзбекхонга от қўйганлар оқил кишилар бўлган…

Афсусуки, бугунки ўзбеклар ўзига эмас, ўрисга қул. Ўзларини ўзбек эмас,
ўрисбек деб, путинбек деб аташлари керак.
Биз иркит хитойликларга қўшилиб, Маҳмуд Кошғарий ҳазратларининг
муборак руҳларини топтаётганимизни тушуняпсизми, иркит гала?!
Албатта, тушунмаяпсиз…..

Бойкентни - Очуннинг биринчи шаҳарини - биринчи бошкентини Пойкент деб битмоқдалар.
Бойкентнинг асл оти - Жонқанддир!
Қанд - туркча - шаҳар демакдир.
Жон - бойлик дегани.
Қапчиқни - жончуқ деган боболаримиз.

Ўлмас Кошғарий ҳазратлари яшаган оғурларда(оғур - вақт,замон, давлат)
ҳам Бойкент Жонқанд аталган ва бу от биринчи оти.
Кейинроқ Бойкент аталган ва бу ном ҳам тўғри.
Самарқанд - Семизқанд (семиз дегани катта дегани), Тошкент - Тошқанддир!

Эрондаги Қум шаҳрини Афросиёб қизи Қаз қурган - Қазвинни ҳам.
Барча шаҳарларни турклар томонидан қурилганига девон ҳужжатдир - асл тарихдир.
Ерларимизни Эрон, Хитой, Россия бўлиб олганлар - азалий ёғийларимиз…

Мен далиллар билан ёзаяпман - рад этсанггиз далил билан битинг.
Тағин далил:
Алп Эр Тонга - Афросиёбнинг аёли қизлари (уларга Тангрининг олқиши
ёғилсин) хотин аталганлар - хонзодалар - хоқонзодалар демакдир.
Бошқа аёллар урағут аталган.
Бу - Кошғарий ҳазратларидан.

Жинниликка қаранг:

Изоҳли луғатдан:
Хотин - Жинсий жиҳатдан эркак тоифасига зид…
Шундоқ дейиш учун олимлик бўлса - ҳамма олимку?!
Бу олимлик эмас - жиннилик!
Йўқ-йўқ, жиннилардан узр сўрайман - жиннилар бундай ахлатни емайдилар.
Ҳатто қарғалар ҳам бундай тезакни чўқимайдилар.
Фақат Ўзбекистон даҳолари шундай, четдагилари ҳам - бари олим,
шоир, журналист - шундоқ тезакхўрликдан бошлари чиқмайди…
Ўзбекистон Президенти тарихни ўргатишни йўлга қўймоқчи.
Тўғри йўл!
Лекин бу тезакхўрлар эплай оладими?!…

!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Улуғ туғимиз - тилимиз тимсоли - бобомиз Маҳмуд Кошғарий ҳазратлари
чинликлар - Хитой ўн биринчи асрда туркчада гаплашганини битганлар.
Тағин кунлардан бир кун туркча сўйлайди - уйғурлар қирғини учун,
Маҳмуд Кошғарий бобомиз ҳайкалини қулатгани учун ўч оладиганлар майдонга чиқадилар.

Етти киши эдик.
Тоққа чиқдик - етмишта бўлдик.
Тоғдан тушдик - етти юзта бўлдик!
Етти юз кишилик қўшин билан боши борнинг - бошини эгдирдик,
тизи борни - тиз чўкдирдик - деган Алп Култегин бобомиз.
Ер юзида етти асл турк қолгани шубҳа қиласизми?!
Улар эртага етмишта бўлишига ишонмайсизми?!
Индинига етти юзта бўлишига - қўшин - черик тузишларига,
тузуклари - эрку ўч бўлишига гумонинггиз борми?!
Бошинггизга ўч келганда - Тангрининг борлигига - ўғиз - турк
ўлмаганига имон келтирасиз…, кечиккан бўласиз…

Ҳар он - ўч они - отлан!
Ҳар кун - ўч куни - отлан!
Элим, оташлан - ўтлан!
Очунга от сол, қутлан -
Тангрига йўлдош бўлиб -
Бошдан - оёқ бош бўлиб -
Бошдан - оёқ юз бўлиб -
Бошдан - оёқ ор бўлиб -
Бош - оёқ номус бўлиб -
Бошдан - оёқ Турк бўлиб -
Бош - оёқ Ўғиз бўлиб!!!

Ёв кундага бош эгсин -
Бошдан - оёқ бош бўлиб -
Бошдан - оёқ жиз бўлиб !
Қошимизда тиз чўксин -
Бошдан - оёқ тиз бўлиб -
Бошдан - оёқ из бўлиб!
Эркимиз - ўчимизда -
Бош кесу бош уз бўлиб!
Тангрига қўшиламиз -
Ор бўлиб - номус бўлиб!!!
Ўзи бизга қўшилар -
Турк бўлиб - Ўғиз бўлиб!!!

Боболарнинг муқаддас йўлларини ўрганайлик – Тангрининг йўлидир - бу йўллар…
Тоза тилимизни - барча тилларнинг ҳам отаси, ҳам онаси
бўлган она тилимизни - улуғ Кошғарий бобомиз девонларини ўрганайлик…
Болаларга бешикданоқ - кечи билан боғчаданоқ ўргатайлик…
Девон - шонли ўтмишимиз, донгли ор - номусимиз - асл харитамиз -
тоза она тилимиз - ғуруримиз - ибодатхонамиз - Ўзи - Ўзимиз!!!…
“Бу китобни мангу ёдгорлик бўлсин деб Тангрига сиғиниб туздим!” - деганлар даҳо бобомиз.
Тангри тиклаган ёдгорликни иркит Хитой йиқолмайди, номуссиз дунё йиқолмайди….

Улуғ Эркин Вохид:
- Девон ҳар биримизнинг ёстиғимиз остида бўлиши шарт! – деб васият этиб кетдилар.
Улуғлар васиятларини унитиб - ўлдик - эслаб тирилайлик!
Бизга донгдор боболаримиз ўрнак бўлсин!!!
Уларнинг отларини болаларимизга қўяйлик…

Тангри эли, боланггизга
Туркча от - Туркхоқон қўйинг!
Ўғизча от - Ўғиз қўйинг,
Очунчи - Ўғизхон қўйинг!

Кунхон,Ойхон, Юлдуз атанг,
Кўкхон, Тоғхон, Денгиз атанг -
Ўғизхоннинг ўғиллари -
Тенгсизлардир - Тенгсиз атанг!

Эрдам атанг, Ордам атанг,
Нордам атанг, Ёрдам атанг!
Эрман атанг, Орман атанг,
Норман атанг, Ёрман атанг!

Бургут қўйинг, Лочин қўйинг,
Оққуш қўйинг, Ойдин қўйинг.
Эрку Эркин, Эмин қўйинг!
Яшин - Чақмоқ, Эпкин қўйинг!

Қачонгача тозича от,
Пирсиёнча, ўрисча от?!
Ҳар бир уйда бир Култегин,
Бир Тўмарис ўссин - мурод!

Тангри эли - эй, Турк эли,
Ернинг юзига от қўйинг -
Туркча -Ўғизча от қўйинг!!!
Қайтинг Ўзига, от қўйинг!!!

Ҳар бир уйда Атиллахон,
Бир Темурхон униб - ўссин -
Ёв калласидан тоғ тиклаб -
Орсизлик йўлини тўссин!!!

Бўлсин ҳар бир уйда Широқ,
Сипитамен, Мангуберди,
Тангриберсин - Тангриберди -
Ёғдуберсин - Ёғдуберди!!!

Тўғриликдир - Тузун атанг,
Етукликдир - Тўзун атанг!
Орий атанг, Устун атанг,
Черик атанг - Қўшин атанг!

Сун - Ўзук - Тоза демакдир -
Сун - Ўзук - Тоза деб атанг!
Довюрак, Оқюрак атанг,
Бас - тозича - аттанг, аттанг…

Сунқиз атанг, Унқиз атанг,
Чинқиз атанг, Чинюз атанг!!!
Кундуз атанг, Кунюз атанг,
Кунўз атанг, Номус атанг!!!

Бўйсундир, Тизчўктир атанг!
Теран атанг, Тўлқин атанг!
Оқин атанг, Тошқин атанг!
Жайхун атанг, Сайхун атанг!

Қорачуқ - Ўғизхон мулки -
Ер юзи - юртининг оти!
Туркистон - Турон - Қорачуқ
Аталсин пушти - зурёди!!!

Тангри эли - кўнгли - Тангри,
Ўғизхонхоқон тўғдиринг!!!
Гўрўғлисултон тўғдиринг!!!
Амир Темурхон тўғдиринг!!!

Тангри эли, ҳар бир кўшкда
Тўғинг - эгизак - Ор - Номус!!!
Оташ - Олов - Ўт - Қўр тўғинг,
Ўтюрак Тўмарис тўғинг!!!

Султон, Бек - тўғдиринг, тўғинг!
Улуғбек тўғдиринг, тўғинг!!!
Ҳар бир уйда Билгахоқон,
Ўғиз - Турк тўғдиринг, тўғинг!!!

Атанглар: Ўзиман - Осмон,
Очун атанг - Очин атанг!
Интил - Инжил - Талпин атанг,
Топин, Эмин - Омин атанг!!!!

Хоқони Хоқоний атанг,
Туркистон Туроний атанг.
Мени Юсуф Жума деманг,
Ўғиз Ўғизхоний атанг!!!

Тангри эли - Будун - Бутун -
Ернинг юзига от қўйинг!!!
Туркча - Ўғизча от қўйинг -
Қайтинг Ўзига, от қўйинг!!!

* * * * *