26 September 2020
15:34 - Ўзбекистонда кеча кун давомида 496 кишида коронавирус аниқланганмиш, шунга ишонасизми?

Кеча, 25 сентябрда Ўзбекистонда 496 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 54462 га етгани ҳақида қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқдалар.

Энг қизиғи, биринчи марта бу касаллик туфайли гўёки “оламдан ўтганлар сони” ҳам эълон қилинган. Нимамиш, бизда бу рақам 450 нафарга етибди.

Бу ярим ёлғон хабарни Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарқатган. Нимамиш, яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганмиш.

Бундан ҳам қизиғи – қуйидаги савол: Жорийдаги йилнинг 20 сентябрь куни Германияда оламдан ўтган Ўзбекистон Бош Вазирининг Аграр ва Озиқ-Овқат Соҳаларини Ривожлантириш Масалалари бўйича Ўринбосари Ўктам Барноев бу 450 кишининг рўйхатида борми?

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 минг 58 нафар бемордан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда эканлиги урғуланган. Нима ҳам дердик, шу рақамларга ишонамизми?