25 September 2020
22:26 - Шуҳрат Ғаниев Бош Вазир ўринбосари лавозимига тайинланди, ундан бўшаган Фарғона Вилояти ҳокими лавозимини Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров эгаллади, Шавкат Абдураззоқовга унинг ўрни қолди
Бугун, 25 сентябрда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош Вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Фарғона Вилоятининг ҳокими Шуҳрат Ғаниевни (расмда) тасдиқладилар. Ҳамма бу “инсонни” яхшигина биларди, шу сабабли ортиқчи мунозаралар бўлгани ҳам йўқ.

Ундан бўшаган Фарғона Вилояти ҳокими лавозимини Наманган Вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров эгаллади.

Шу куниёқ Наманган Вилояти ҳокими лавозимига ҳали ҳеч ким танимайдиган Шавкат Абдураззоқов тайинланибди.