23 September 2020
18:05 - Шармандалик: Танзила Норбоевага кўра, Ўзбекистон қонунчлигида камчиликлар кўп эмиш. Аслида, кўп эмас, ҳаммаёқ қонунбузарлик. Бундайларни ўз лавозимидан улоқтириш керак!

Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситлари хабар қилишича, мамлакатимиз Сенатининг раҳбари Танзила Норбоева қонунчлигимиздаги камчиликлар ҳақида “Ўзбекистон-24” телеканалига интервью бериб, илгари ишлаб чиқарилган қонунларда камчиликлар кўплиги, шу сабабли аҳволимиз дабдала эканлиги ҳақида гапирибди.

Мана унинг гапларидан иқтибослар: “Парламентнинг асосий фаолияти тез қадамлар билан кетаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратиш ва мустаҳкамлашдир. Йиллар давомида ишлаб чиқилган қонунлар бугунги кун талабига жавоб бермаслигини кўрдик. Қонунларда кўплаб коррупциоген ҳолатлар мавжуд. Уларда ислоҳотларга тўсиқ бўладиган кўплаб моддалар бор. Буларни бартараф қилиш бўйича Олий Мажлиснинг икки палатаси томонидан ҳам таҳлилий, ҳам қонунчилик ишлари амалга ошириляпти.”

Унинг бутун нутқи шу каби аҳмоқона камчиликларни гўёки ОЧИБ ТАШЛАШ билан камайтириш мумкинлиги ҳақида. Аслида, буларнинг ҳаммаси ёлғондир. Чунки, ҳамма қонунлар Шавкат Мирзиёнинг назорати остида қабул қилинади, демак, ҳеч қандай ижобий ўзгариш БЎЛМАЙДИ ва БЎЛОЛМАЙДИ. Ишни бундай одамларни ўзгартиришдан бошлаш керак.