18 September 2020
13:33 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Тошкентда Россия делегацияси аъзолари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинганига ишонасизми?
Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари – Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири Сардор Умурзоқов Россия Федерацияси Саноат ва Савдо Вазири ўринбосари Алексей Груздев, “Экспорт кредитлари ва Инвестицияларини Суғурта Қилиш бўйича Россия Агентлиги” АЖ Бош Директори Никита Гусаков ва яна кимлар биландир учрашувлар ўтказибди.

Қуруқ гаплардан иборат хабарларда биронта муҳим масала тилга ҳам олинмаган. Музокаралар чоғида аниқ йўналишлар ва ташаббуслар доирасида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилганмиш.

Бу музокаралар натижасида Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция Лойиҳаларини Ишлаб Чиқиш Маркази, шунингдек, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ва Россия Федерацияси компанияларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилибди. Нимамиш, мазкур ишчи гуруҳнинг вазифаси тегишли соҳаларда аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлармиш.

ЎзАнинг мана шу қисқа хабари ҳам икки мамлакат ўртасидаги алоқалар қуруқ гаплардан иборат эканлигини яна бир бор исботламоқда.