14 September 2020
13:29 - Бечора Марказий Банк масхарабозликларини ҳали ҳам давом эттирмоқда: Долларнинг курси сўмга нисбатан яна бир оз ортганмиш
Марказий Банк 2020 йил 15 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 10295,33 сўм (10274,17 сўм)

1 ЕВРО – 12194,82 (12162,56)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1506,71 (1501,87)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 137,65 (136,28)

1 Қозоқ тенгеси – 24,12 (24,42)

Масхарабозликка қаранг, АҚШ долларининг сўмимизга нисбатан курси тахминан 21 сўмга ортганининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки, аҳволимиз шундоқ ҳам дабдала. Аммо, евро, Хитой юани ва Россия рублига нисбатан сўмнинг курси бироз ортгани ҳам унча муҳим эмас. Қозоқ тенгесининг қиймати бироз тушгани диққатга сазовор.

Баъзи валюталарнинг бугунги курси Марказий Банк сайтида ҳам ҳали эълон қилинмагани сабабли, янги курс ўрнига (?) белгиси қўйдик.