01 August 2020
16:03 - Бирлашган Араб Амирлигида араб мамлакатларидаги биринчи атом электростанцияси ишга тушибди

БААда араб мамлакатларидаги биринчи АЭС ишга тушгани ҳақида Gulf News нашри хабар берди.

"Бугун Абу-Даби амирлигида араб дунёсидаги биринчи “Барака” АЭСи ядров реактори фойдаланишга топширилганини эълон қиламиз", - деб ёзибди БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги шайхи Муҳаммад бин Рашид ол-Мақтум ўз твиттерида.

Мазкур атом электр станцияси умумий қуввати 5,6 мегваттга тенг бўлган тўртта энергоблокдан иборат. Қиймати 25 миллиард долларга тенг бўлган АЭС қурилиши 2011 йилда бошланган, у 2017 йилдан электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаши кутилган экан, аммо бугун ишга тушибди.