28 July 2020
21:29 - Бугун Туркиядаги SONAR тадқиқот маркази 5 та буюк шаҳарда биринчи ўринларда бўлганларни очиқлади: Уларнинг 4 нафари отатуркчилар – биринчи ўринда Истанбул ҳокими Икром Имомўғли
Бугун Туркиядаги машҳур “Жумҳурият” газетасида SONAR тадқиқот марказининг сайловлар олди натижалари эълон қилинди. Мана ўша 5 кишининг рўйхати:

Кўриб турибсизки, бу бешликнинг 4 нафари Жумҳурият Халқ Партиясининг вакилларидир:

- Икром Имомўғли: Жумҳурият Халқ Партиясининг Истанбул шаҳар ҳокими;
- Тунч Соер: Жумҳурият Халқ Партиясининг Измир шаҳар ҳокими;
- Меҳмет Секман: Ҳокимиятдаги партиянинг Эрзурум ҳокими;
- Мансур Яваш: Жумҳурият Халқ Партиясининг Анқарадаги ҳокими;
- Муҳитдин Бочек: Жумҳурият Халқ Партиясининг Анталиядаги ҳокими.

Туркиянинг 5 та буюк шаҳарларидан 4 тасида Жумҳурият Халқ Партиясидан номзод бўлган отатуркчилар олдинда кетмоқдалар. Бу нарса – отатуркчиларнинг ҳақиқий ғалабасидир.

Эслатиш керакки, 1 йил аввалги маҳаллий сайловларда, Эрзурум ўрнида Бурса кўрсатилиб, айнан шу номзодлар биринчи 5-ликда жой олган эдилар.