18 June 2020
07:01 - Туркияда исломчилар ва отатуркчилар мусобақаси: Олдинда отатуркчи Акром Имомўғли, у исломчиларнинг лидери Ражаб Эрдўғандан 5-6 фоиз олдинда

Жорийдаги йилнинг 21 май куни Туркиядаги аҳвол ҳақида шундай фактлар берган эдик: “Бутун дунёда, аввалмабор, Ғарбда коронавирус таҳликаси камаймоқда, бироқ Туркияда мақтанадиган нарса йўқ, чунки, оламдан ўтаётганлар сони ҳали ҳам минглар билан ўлчанмоқда. Лекин, ишониш керакки, бу ички курашда ҳам отатуркчилар ғалаба қилишлари муқаррар. Ҳозир айнан шундай бўлаётганини кўрмоқдамиз.

Бир маҳаллар буюк Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли “Биз 3-5 та бақирувчига таслим бўладиган партия эмасмиз, ҳар бир айбномага Эрдўған ва вазирларидан жавоб сўраймиз” демоқда. Туркиядаги энг катта Истанбул шаҳар ҳокимлигига Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди сифатида сайланган Акром Имомўғли ўзига қарши ишлар қилаётган Ҳукумат вазирларига қарши жиноий ишлар очди.”

Буларнинг ҳаммаси Ражаб Эрдўғанга зарбалар эди, зарбалар давом этмоқда. Масалан, кеча 17 июнь куни отатуркчиларнинг рамзи бўлган “Жумҳурият” газетаси Евроосиё Фикр Ўрганиш Маркази раҳбари Кемал Озкиразнинг, сўровномаларга асосланган қуйидаги сўзларини келтирган: “Адолат ва Тараққиёт Партияси раиси Ражаб Эрдўған президент сайловларида 35 фоиз овоз олиши кутилмоқда, аммо президентлар мусобақасида 1-чи ўринда Истанбул шаҳар ҳокимлигига Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди сифатида сайланган Акром Имомўғли турибди.”

Ҳеч шубҳа йўқки, айнан шундай бўлади ва кейинги Туркия Президенти айнан Акром Имомўғли бўлади.

Қизиғи шундаки, 2-чи ўринда Ражаб Эрдўған турган бўлса ҳам, 3-чи ўринда – бир маҳаллар афсонавий ҳисобланган Миллиётчи Халқ Партиясидан ажралиб чиққанлар партияси - Яхши Партия лидери Мерал Акшинер турибди.

Дарвоқе, афсонавий Миллиётчи Халқ Партиясининг ҳозирги лидери Давлат Боғчали эса, партия лидерлари ичида охирги ўринлардан бирида қолибди.

Расмда - Ражаб Эрдўған ва Акром Имомўғли.