17 June 2020
11:51 - Ўзбекистон ва Швейцария навбатдаги масхарабозлик шартномасини имзоладилар
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Сув Хўжалиги Вазири Шавкат Ҳамраев ва Швейцария Конфедерацияси ҳукумати номидан бу Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливье Шав “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳасининг 2-босқичи тўғрисида” икки томонлама битим имзолаганлари хабар қилинди.

Нимамиш, бу битимнинг аввалги қисми бажариб бўлинганмиш, энди навбат кейинги босқичга келганмиш. Расмда шу икки кишини кўрмоқдасиз. Улар имзолаган битимнинг 2-чи қисмини бир-бирларига тақдим қилмоқдалар. Швейцария бор-йўғи 8,5 миллион киши яшайдиган давлат эканлигини ҳисобга олсак, бу битимнинг 2-чи қисми оддий масхарабозлик нишонасидир.

Кўринишидан, бу ҳужжат доирасида республикадаги 13 та ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва 152 та туман ирригация бўлимларида сувдан самарали фойдаланиш ва сув ресурсларини барқарор бошқаришни режалаштириш учун дастурий таъминот мажмуи ишлаб чиқилармиш, суғориш-дренаж тармоқларини АКТ асосида мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳам кўзда тутилганмиш.

Тахмин қилиш мумкинки, Швейцария давлати ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора Каримова катта пул маблағларини айнан шу давлатда сақлагани маълум бўлиб қолгандан кейин, ўзини оқлаш учун шундай масхарабозлик ҳужжатлари имзоламоқда.