29 May 2020
01:30 - Қизиқ хабар, ёки масхарабозлик: Шавкат Мирзиё иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни ўйлашга бошлабди. “Бирлик” айтаётган гаплар кимга?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича,
мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиёти билан алоқалари тобора ривожланиб бормоқда эмиш, бу эса, ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобат бардошлигини оширишни талаб этармиш.

Шулардан келиб чиққан Шавкат Мирзиё кеча, 28 май куни айнан шу муаммоларни маҳокама қилиш ниятида КАТТА ЙИҒИЛИШ ўтказибди.

Мана унинг шу йиғилишда айтган гапларидан биттаси: “Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади.”

Ҳамма гап шундаки, 13 йил Ислом Каримнинг қўлида қулдек Бош Вазир бўлиб ишлаган, мана сал кам 4 йилдан бери Ўзбекистонда хўжайинлик қилаётган Шавкат Мирзиё шунча муаммолар борлигини қаердан билиб қолди? Нима, у мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ташкилотларнинг сайтларини ўқишга бошладими?

Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё аввалдан ҳамма нарсани биларди, ҳозир ўзини кўрсатиш учун бир қатор нарсалар қилмоқчига ўхшайди. Унинг айтишича, бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда. Лекин, рақобат муҳити шаклланиб бўлган 19 хил маҳсулот ва хизматлар бўйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқариш мумкин.

Мана энди яна ҳамма нарса Шавкат Мирзиёнинг қўлида бўлади. У истаган соҳасини монополиядан чиқариш ва уларни нормал бозор иқтисодиётига ўтказиши мумкин бўлади. Расмдаги мажлис қатнашчиларига қаранг, ҳаммалари бошларини кўтармасдан Шавкат Мирзиёнинг ҳар бир сўзини конспект қилиш билан машғуллар.

Аммо, дейди мухбиримиз, бунга йўл бериш мумкин эмас. Чунки, Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани қўлига ростакам олволса, ҳамма нарса эски ҳолда қолаверади. Шундай экан, Шавкат Мирзиёнинг косметик эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси айтиб келаётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар билан шуғулланиш лозим.

Аввалари ҳам айтиб келаётганимиздек, Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ИСЛОҲОТларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди. Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам.

Демак, ҳамма нарсани бу режимни тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ.