17 January 2020
01:12 - Кеча Бухоро вилоятида ҳам кадда-Сенаторлар сайланибди, уларнинг ичида вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам бор

Ҳа, ростдан ҳам шундай, кеча 16 январь куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар Марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлибди ва Олий Мажлиснинг Сенатига кадда-Сенаторлар сайланибди.

Мана ўша ерда сайланган 6 нафар кадда-Сенаторнинг рўйхати:

Ўктам Барноев - вилоят ҳокими (расмда)
Абера Ҳусейнова – “Оила” илмий- амалий тадқиқот марказининг Бухородаги раҳбари
Нурмухамед Ачилов – “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” МЧЖ таъсисчиси
Эркин Гадоев - Молия Вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари
Муртазо Раҳматов – “Бухоро Коттон Текстил Кластер» пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси
Шуҳрат Чўллиев – Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари

Расмдаги Ўктам Барноевнинг башарасига қаранг! Нима ҳам дердик, ҳаммаёқда масхарабозлик, сайловлар ҳам масхарабозлик, мамлакатимиз - масхарабозлик саҳнаси.