06 December 2019
02:10 - Озорбайжонда навбатдан ташқари парламент сайловлари 2020 йил 9 февралга тайинланди. Демократик мухолифат иштирок этадими?
Бу мамлакатда демократик мухолифатчиларга яқинлиги билан танилган Turan Агентлиги кеча 5 декабрда хабар қилишича, давлат раҳбари Илҳом Алиевнинг топшириғи билан Озорбайжонда навабатдан ташқари президентлик сайловлари 2020 йил 9 февралга тайинланди.

Илҳом Алиевнинг буйруқ сифатидаги баёнотномасида айтилишича, Миллий Мажлис аъзоларининг 2 декабрдаги мурожаатномаси ва Конституцион Суднинг 4 декабрдаги қарори асосида жорийдаги парламент тарқатиб юборилди.

Эслатиш керакки, мухолифат лидерлари 4 декабрда тўпланиб, навабатдан ташқари сайловлар демократик принциплар асосида ўтказилса, мухолифат ҳам бундай сайловларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирган эдилар.

Кўрамиз, воқеалар қандай ривожланар экан. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Илҳом Алиев сайловларни демократик принциплар асосида ўтказишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Бу сайловлар мамлакат диктаторининг навбатдаги ўйинидир холос.