04 December 2019
15:40 - Адлия Вазири Русланбек Давлетовга: Бошқаларга маслаҳат беришдан аввал, ўзингиз мамлакат ва халқи учун фойдали ишлар қилишни ўрганинг

Ўзбекистон Адлия Вазири Русланбек Давлетов Фейсбукдаги саҳифасида “Биз халқнинг оғирини енгил қилишда оммавий ахборот воситаларига суянамиз” сарлавҳали мақола эълон қилганини бугун ЎзА хабар қилди. Хабарда айтилишича, гўёки жуда кўп ўқувчилар Русланбек Давлетовнинг фаолиятини мадҳ этишаётганмиш.

Бўлиши мумкин, Ўзбекистон каби катта зиндон шаклидаги давлатларда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо, Русланбек Давлетов қилаётган ишларга эътибор бериш бизнинг мажбуриятимиздир.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2019 йил 31 майда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталарининг раҳбарлари, Адлия Вазири, Олий Мажлис Омбудсмани ва оммавий ахборот воситаларига мактуб юборган эди. Бу мактубда аҳолиси биздан 5 марта кўп бўлган Россияда сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг бор-йўғи 500 аъзоси борлиги етрали эканлиги, Ўзбекистонда эса, сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг аъзо талаб қилиниши мантиқсизлиги алоҳида таъкидланиб, бу шармандачиликдан қутилиш учун Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартириш ШАРТлиги урғуланган.

Мана орадан ярим йил ўтди. Аммо, Ўзбекистонда ҳеч бир расмий идора, Адлия Вазирлиги ҳам, вазир Русланбек Давлетовнинг ўзи ҳам, бу йўналишда ҳеч нарса қилмаяптилар. “Эзгулик” Жамиятининг кейинчалик юборган 2-чи хати ҳам фойдасиз қолмоқда. Бу йил 22 декабрдаги сайловлар “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг иштирокисиз бўлади, навбатдаги масхарабозлик бўлади.

Жаноб Русланбек Давлетов! Халқни Фейсбукдаги саҳифангиз орқали лақиллатишни тўхтатинг, мамлакат ва халқнинг келажаги учун муҳим бўлган ишлар билан шуғулланинг. “Эзгулик”нинг таклифини ҳисобга олиб, Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш масаласи билан шуғулланинг. Ўзбекистон Конституциясига кўра, айнан Адлия Вазирлиги бу иш билан тўғридан-тўғри шуғулланиши керак.

Шу вазифангизга кўз юмаверсангиз, келажагингиз ҳаромий Ислом Каримники каби бўлади, Ўзбекистон халқи Сизни ҳам ҲАРОМИЙ деб эълон қилади.