29 November 2019
21:29 - Масхарабозлик: Марказий Осиё диктаторлари Маслаҳат Учрашувини битиргач, биринчи диктатор Ислом Каримнинг Оқсарой номли қароргоҳига келиб гул қўйибдилар

ЎзАнинг хабарига кўра, бугун Тошкентда Марказий Осиё диктаторларининг Маслаҳат Учрашуви деб аталган саммитини тамомлаганлар - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, Қозоғистон Элбошиси Нурсултон Назарбой, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов – собиқ Оқсарой қроргоҳига келиб, бу ерга вақтинча қўйилган ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали пойига гул қўйибдилар.

Бундан аввал айнан шу 5 диктатор Кўксаройга ҳам келиб, шу ердаги Фахрий Меҳмонлар Хиёбонига кўчатлар ўтқазганлари ҳам ЎзАнинг бошқа хабарларида айтилган.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, ЎзАнинг хабарига қўйилган расмга қаранг. Мавжуд 5 нафар диктатор аввалгисининг ҳайкали пойига гул қўймоқдалар. Аммо, диктатор Ислом Каримнинг ҳайкали расмга туширилмаган. Нима ҳам дердик, масхарабозлик ва шармандалик.