13 November 2019
07:15 - Масхарабозлик ва шармандалик: Ўзбекистон Бош Прокуратураси қолипли нон нархининг ошиши юзасидан ёлғондакам расмий баёнот берибди. Шавкат Мирзиё ва унинг қизи Саида қаерда?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА Президент Шавкат Мирзиёнинг қизи Саиданинг топшириғи билан хабар қилишича, кеча 11 ноябрь куни мамлакатимизнинг Бош Прокуратураси қолипли нон нархининг ошиши юзасидан расмий баёнот берибди. Нимамиш, шу пайтгача мамлакатимизда ҳамма нарса давлатнинг топшириғи билан бажарилаётгани туфайли, Ўзбекистонимизда нон нархи ҳам кўп йиллардан бери сунъий равишда паст даражада ушлаб турилган эмиш.

Мана энди Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими, аслида, бу режимнинг раҳбари Шавкат Мирзиё, ноннинг нархини бозор нархида белгилашга рухсат берганмиш. Шу сабабли ноннинг нархи Ўзбекистонда кескин кўтарилган эмиш. Офарин, Шавкат Мирзиё ва Саида Мирзиё!

Аслида, бу навбатдаги ёлғон хабардир, дейди мухбиримиз. Шу кунларда Ўзбекистонда нонннинг нархи юксалгандек бўлиши мумкин. Аммо, амалда ҳамма нарса аввалгидек қолаверади. Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда ҳамма нарсанинг нархи, жумладан нонннинг нархи, Шавкат Мирзиё ва унинг қизи Саида белгилаган даражага чиқади, ёки тушади.

Хўш, шундай экан, нимага бу масала бўйича Бош Прокуратура баёнот бермоқда? Бу масала Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг муаммоси эмаску!?!?

Бу ҳақда Шавкат Мирзиё ва унинг қизи Саида Мирзиё ўз фикрларини билдиришлари керак. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги шуни талаб қилаверадилар!