24 October 2019
12:40 - Масхарабозлик: Ўзбекистон Жаҳон Банкининг Doing Busines-2020 рейтингида 69-чи ўринга чиқибди
Маълумки, Жаҳон Банки узоқ йиллардари бундай рейтинглар яратиш билан шуғулланади. Аммо, авваллари бу ҳақда “Ҳаракат” Агентлиги хабар берарди. Чунки, Ўзбекистонимиз бу рўйхатда МДҲ давлатлари ичида фақат Тожикистон ва Қирғизистондан олдинда бўларди.

Doing Busines-2020 рейтинги (https://www.doingbusiness.org/en/rankings) ҳақида бу йил ҳеч қандай таҳлилсиз Kun.uz Интернет нашри хабар берди, бир нечтагина давлатнинг ўрнини билдирди.

Мана ўша рўйхатдаги Kun.uz эътибор бермаган баъзи давлатларнинг ўрни:

1. Янги Зелландия
2. Сингапур
3. Гонгконг
4. Дания
5. Жанубий Корея
6. АҚШ
7. Грузия
25. Қозоғистон
28. Россия
33. Туркия
34. Озорбайжон
48. Молдова
69. Ўзбекистон
80. Қирғизистон
106. Тожикистон
188. Венесуэла
189. Эритрея
190. Сомалия

Жаҳоннинг 200 давлатидан 190 тасини ўз ичига олган бу рўйхатда Туркманистон йўқ. Ўзбекистонимиз МДҲ давлатлари ичида фақат Қирғизистон ва Тожикистондан олдинда. Хуллас, биз учун мақтандиган ҳеч нарса йўқ.