11 October 2019
15:10 - Ашхободда МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгаши иш бошлагани ҳақида Ўзбекистонда расмий хабар берилмади
Бугун Туркманистон пойтахтида МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиши аввалдан маълум эди. Шу сабабли бўлса керак, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар ҳам бермадилар. Аммо, Шавкат Мирзиё кеча тушдан кейин Ашхободга учиб кетгани, Ашхободга етиб келгани ва ўзига ўхшаб кечаёқ Ашхободга келган давлат раҳбарлари билан учрашгани ҳақида хабарлар берилди. Россия Президенти Владимир Путин бугун эрталаб Ашхободга келди.

Русларнинг “Новости” Агентлиги тарқатган хабардан олинган расмда Кенгашнинг тор доирадаги йиғилишини кўрмоқдасиз. У ерда қуйидаги 10 давлат раҳбарлари ва МДҲнинг расмий вакили ўтирибди – Туркманистон, Озорбайжон, Арманистон, Белорусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон.

Умумий руҳдаги масалалардан ташқари, бу Кенгашга 2020 йилда Ўзбекистон раҳбарлик қилиши ҳақида қарор қабул қилиниши ҳам кутилмоқда.