21 September 2019
00:36 - Тошкентда “Эзгулик”чилар инсон ҳуқуқларининг фундаментал масалалари бўйича ўқув семинари ўтказишди, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласи очиқча тилга олинмади

Шу йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Тошкентдаги Daniel Hill меҳмонхонасида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулк” Жамияти фаоллари учун Швециядаги Халқаро Либерал Марказ мутахассислари томонидан ўқув семинари ташкил қилинди. Анжуманда ҳуқуқ фаоллари инсоннинг фундемантал ҳуқуқлари, хусусан, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳуқуқлари борасидаги малакаларини оширишди. Анжуманга тренер сифатида ташриф буюрган Leijonborg Lars Erik Ansgar жаноблари ўз вақтида Швеция Бош вазири ўринбосари сифатида фаолият олиб борган таниқли сиёсатчидир.

Мухбиримизнинг айтишича, жаноб Leijonborg ўз тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакатда фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқлари старатегиясини ташкил этиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти анжуман юзасидан тарқатган хабарларида ўз сафларида мухолифатнинг етакчи кучи бўлган “Бирлик” Партияси фаоллари борлиги, аммо улар ҳам ўзларининг сиёсий ҳуқуқлари ва партияни Адлия Вазирлигида рўйхатидан ўтказиш учун қилаётган ҳаракатлари ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг лидери, техника фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлатнинг тахминича, анжуманда ҳамма масалалар бўйича ҳақиқатни гапиришга Адлия вазирлиги расмийлари “Эзгулик”ка йўл бермаган бўлиши мумкин. Аммо улар шуни тушунишлари керакки, бугунми-эртами сиёсий мухолифатсиз мамлакатда Шавкат Мирзиё бошлаган ислоҳотлар узоққа боролмайди ва бормаяпти ҳам. Демак, келажакда ҳуқуқ фаоллари учун сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва демократик мухолифатни оёққа турғазишда сиёсий ҳууқ масаласи етакчи роль ўйнашини очиқча гапиришдан бошқа йўл йўқ.

Эслатиб ўтамиз, мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ўз вақтида, аниқроғи, 2003-2005 йилларда, сиёсий партияларнинг расмийлашувига оид Ислом Карим режими томонидан яратилган қонуний тўсиқларни йиқитиб ўта олган. Партия тарафдорларининг 21 мингдан ортиқ имзолари Адлия Вазирлигида турибди. Адлия Вазирлиги буни ҳаммадан бекитиб келмоқда, аммо вақти келади, ҳамма нарса “Бирлик”нинг фойдасига ошкор бўлади.

Дарвоқе, айтиш керакки, бу семинарни тайёрлашда ва унинг йиғилишларини олиб боришда, ўз вақтида академик Сахаровнинг ташаббуси билан СССР Халқ Депутатлари Қурултойи ичида тузилган демократик қарашли депутатлар гуруҳининг ягона ўзбек аъзоси бўлган, кейинчалик “Бирлик” Партиясининг халқаро масалалар бўйича раис ўринбосари вазифасини ҳам бажарган, ҳозир оиласи билан Швецияда яшаётган Пўлатжон Охунов катта роль ўйнади. Уни иккинчи расмда кўришингиз мумкин.

Семинарда олинган расмларни яхшироқ кўриш учун уларни курсор билан босинг.