12 September 2019
14:34 - Ўзбекистондек зиндонда инсон ҳуқуқлари, авваламбор, сиёсий ҳуқуқлари билан ҳукуматнинг иши йўқ, аммо бугун Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Агентлиги тузилибди
Маълумки, дунёга машҳур ва дунё тарафидан тан олинган АҚШнинг Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Инсон Ҳуқуқлари -2019 йил” рўйхатида Ўзбекистонни “Ёмонларнинг ёмони” деб аталган 20 давлат ичига қўйган. Очиғини айтсак, Ўзбекистон бу рўйхатда охиридан 7-8 ўринларда турибди. Кўраяпсизми, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масаласида 200 давлатнинг рўйхатида охиридан 7-8-чи ўриндамиз.

Аммо на Шавкат Мирзиёнинг, на Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бу билан иши йўқ. Ҳукумат ҳамма ерда бизда ишлар “Во!” эканлигини ҳайқириш билан овора.

Шундай пайтда Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Республикаси Монополияга Қарши Курашиш Қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Агентлиги тузиш ҳақида Фармон имзолагани навбатдаги масхарабозликдир. Кўз олдингизга келтиринг, зиндонда яшовчиларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган Агентлик пайдо бўлмоқда.

Қўрқмасдан айтиш мумкинки, бу иш масхарабозлик эмас, оддий шармандаликдир.