09 September 2019
16:30 - Ўзбекистонда туғилиб, шу ерда катта бўлган Элла Памфилованинг менталитети ҳали ҳам қолоқ, у ҳозир Россияда сайловларни мадҳ этиш билан овора
Кеча Россияда сайловлар куни эди, бир қатор вилоятларда ва вилоят мақомига эга бўлган катта шаҳарларда маҳаллий қонунчилик органлари, баъзи вилоятларда ҳокимлар ва бир неча Давлат Думаси депутати сайланди. Россия Марказий Сайлов Комиссиясининг Ўзбекистондаги Олмалиқ шаҳарчасида туғилиб, шу ерда мактабни битирган раиси Элла Памфилова ҳали ҳам қуллик менталитети билан яшашини кечаги сайловлар натижаларини эълон қилишда ҳам кўрсатмоқда.

Башараси чўчқаникидан фарқи бўлмаган Элла Памфилова аввалига кечаги сайловларда ҳеч қандай камчилик бўлмаганини айтган эди, аммо бугун Россия бўйича ўртача 42,2 фоиз сайловчи сайловда қатнашгани маълум бўлди. Элла Памфилова 2017 йилдаги сайловларда 37,6 фоиз сайловчи қатнашганини, демак, Россияда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортиб бораётгани билан мақтанмоқда.

Ваҳолангки, бутун дунёда сайловчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этган сайловларгина ҳақиқий сайлов деб тан олинади.

Ҳозир маълум бўлишича, Москва шаҳрида сайловда қатнашганлар бор-йўғи 21,7 фоиз бўлибди, аммо 47 кишилик шаҳар Думасига сайланадиганларнинг 20 нафари Россия раҳабарияти мухолифатчи деб ҳисоблайдиган Коммунистик Партия, “Яблоко” Партияси ва “Адолатли Россия Партияси” аъзолари бўладиганга ўхшаётганмиш. Ҳали сайлов бюллетларининг ҳаммаси санаб бўлинмаган.

Аммо, бир қатор вилоятларда 100 фоиз бюллетенлар санаб бўлинди ва уларнинг ҳаммасида шу кунгача ҳоким ёки вақтинча ҳоким бўлиб ўтирганлар, яъни Путин тарафидан вақтинча ҳоким (губернатор) этиб тайинланганлар қайтадан сайланди. Яъни, Россияда бу сайловлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки, ҳақиқий мухолифатчилар ҳеч бир вилоятда сайловларга яқинлаштирилмадилар.

Расмда - 1953 йили Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида туғлиб, шу ерда мактабни битирган, кейин Москва Энергетика Институтини тамомлаган Элла Памфилова. Расмига қараганда, у овқат ейиш ва юқорига бўйсунишдан бошқа ҳеч нарсани билмайди.