05 September 2019
07:15 - Афғонистоннинг шимолида тожиклар оёққа турмоқда, Абдурашид Дўстим раҳабарлигидаги ўзбеклар қаерда?
Россия ахборот воситалари манбасини кўрсатмасдан хабар қилишларича, бугун 5 сентябрда Афғонистоннинг шимолида тожиклар янги сиёсий ҳаракат – “Шимолий Альянс” тузилганини эълон қилмоқчилар. Бу ҳаракатнинг раҳбари 2001 йилда йўқ қилинган тожикларнинг лидери Аҳмад Шох Маъсуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд-иккинчи бўлади.

Аҳмад Маъсуд-иккинчи янги сиёсий ҳаракат тузилганини бугун Афғонистоннинг шимолидаги Панжоб вилоятида эълон қилармиш. Бу - Афғонистон тожикларнинг иши. Аммо, биз ўзбекларни Афғонистонда Абдурашид Дўстим раҳбарлигида катта кучга айланган ўзбеклар ҳаракати қизиқтириши керак.

Хўш, у ерда Абдурашид Дўстим (расмда) ва унинг атрофидаги ўзбеклардан нималар кутиш мумкин? Бу саволга жаоб бериш осон эмас. Чунки, ўзбеклар Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан ҳеч қандай ёрдам кутаётганлари йўқ.

Шундай экан, Афғонистондаги ўзбекларни Ўзбекистон ўзбеклари қўллаб-қувватлашлари керак. Шундай қилмасак, Афғонистондаги ўзбеклар ҳеч нарсага эришолмайдилар.