30 August 2019
23:19 - Шавкат Мирзиё яна “Tashkent City”га келиб, тамоша қилибди, кадда-Сенатор ва шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа унинг ёнида. Ўзбекистон бу каби “City”лардан воз кечиши керак!!!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун масхарабозларча “Tashkent City” деб аталаётган жойга келиб, бу ердаги конгресс-холл, беш юлдузли Hilton меҳмонхонаси ва ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирибди. Унинг ёнида, табиий, кадда-Сенатор, айни замонда, шаҳар ҳокими ҳам бўлиб олган ОЛИГАРХ - Жаҳонгир Ортиқхўжа ҳам юрган.

Бугунгача конгресс-холл ва меҳмонхона қад кўтариб бўлган. Ички пардозлаш, электр тармоқлари тортиш, декоратив панелларни монтаж қилиш каби ишлар якунланмоқда. Улар ҳам битади. Аммо, муҳим бўлгани бу эмас.

Муҳим бўлгани, Шавкат Мирзиё аввалига далама-дала ёриб деҳқонларни тутзорларни кенгайтиришга, аччиқ гармдорилар экишга ва шу каби масхарабозлик руҳидаги ишларни қилишга чақирган эди. Ҳозир уларни ҳамма унутиб бўлди.

Ҳозир Шавкат Мирзиё ҳамма ерда, ҳар бир шаҳар ва шаҳарчада, ҳатто қишлоқларда ҳаммани “City”лар қуришга мажбур қилмоқда. Бу янгилик эмас. СССР замонида ҳам аввал Никита Хрушчев, кейин бошқа Совет раҳбарлари шу каби янгиликларни ҳаммага тиқиштириш билан овора бўлган эдилар. Аммо, натижа бўлмади, СССРдек давлат йўқ бўлиб кетди.

Шавкат Мирзиёнинг мақсади ҳам айнан ўшанақа. Ҳаммаёқда шундай “City”лар яратиб Ўзбекистонни ўлим йўлига солиб юбориш.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Шавкат Мирзиёнинг бунақа масхарабозлик руҳидаги янгиликларига қарши чиқинг. Ҳозир ривожланган давлатларнинг марказий шаҳарларида “Даун Таун” деб аталадиган сиёсий-тижорий марказлар бор. Давлат ривожланиб борса, бунда марказлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Ҳамма ерда сунъий “City”лар яратиш аҳмоқликдир.

Нима ҳам дердик, йўқолсин “City”лар! Муҳим бўлгани - давлат ривожлансин!!!