30 August 2019
16:22 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё байрам муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлабди
Президент Шавкат Мирзиё мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан 100 дан ортиқ давлат хизматчиси ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларини турли унвон ҳамда орден-медаллар билан мукофотлабди. Масхарабозлик шундан иборатки, мукофотлаш 29 августда бўлибди, аммо бу ҳақда хабарлар 30 августда тарқатилди.

Бу мукофотланганларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Аммо, масхарабозлик тугатилиши керак.

Дарвоқе, шуни ҳам таъкидлаш керакки, ЎзА кечадан бери ўз хабарлари тарқатилган куннигина кўрсатмоқда, аммо соатини эмас. Бу ҳам масхарабозлик.