23 August 2019
21:41 - Масхарабоз Сенатнинг масхарабоз кадда-Сенатори Содиқ Сафо ҳали ҳам масхарабоз: Пахтадан оладиган фойдамиз ҳозирги ўзи йўқ 2 млрд доллардан 7 миллиардга чиқармиш

Бугун 23 августда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида нутқ сўзлаган кадда-Сенатор, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафо ҳар доимгидек вайсаш билан машғул бўлибди. Нимамиш, ҳозир Ўзбекистонда пахтадан олинаётган йиллик фойда 2 миллиард доллармиш, яқинда 7 миллиардга чиқармиш. Бундай ўсишни асослаш учун у ҳеч қандай фактлар кўрсатмаган.

У масхарабоз кадда-Сенаторга эслатиш керакки, 2017 йил 21 декабрда Ўзбекистон Олий Мажлисининг ўзи ҳам аъзоси бўлган Сенатининг XIII ялпи мажлисида мамлакатимизнинг 2018 йилги Давлат бюджети тасдиқланган, унинг даромадлар қисми 62,229 трлн сўм (яъни 7,69 млрд доллар), харажатлар қисми эса, 62,17 трлн сўм (яъни 7, 677 млрд доллар) қилиб белгиланган эди.

Одатда ҳар йилнинг бошида Ўзбекистон иқтисодиётининг ундан аввалги йилдаги натижалари Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинарди. Аммо, бу йил бундай қилинмади, ўтган йилнинг Давлат Бюджети қандай бажарилганини билмаймиз. Бундан ҳам даҳшатлиси, 2019 йилнинг Давлат бюджети ҳам эълон қилинмади.

Шундай экан, кадда-Сенатор Содиқ Сафо бозордаги пистачка сотувчи хотинлар каби бугун оғзига келганини айтиб вайсамадими? У Сенатдаги нутқида келтирган рақамларини яқинда Kun.uz сайти инглизларнинг The Economist журналида Ўзбекистон Молия Вазирлиги раҳбариятига таяниб ёзилган мақоладан олган бўлса-я! У вазирликдагиларни Шавкат Мирзиё яқинда каламушлар деган эди-ку! Ана масхарабозлигу, мана шармандалик.

Нима, бизда тўқимачилик саноати шунчалик ривожланиб кетдики, буни кадда-Сенатор Содиқ Сафодан бошқа ҳеч ким, ҳатто мамлакат президенти Шавкат Мирзиё ҳам билмасмиди? Тўқимачилик саноати шунчалик ривожланиб кетса, буни ҳамма сезишга бошламасмиди? Ёки, Содиқ Сафога Оллоҳдан, тўғрироғи, The Economist журналидан ваҳий келдимикан?

Жойи келгани учун эслатиш керакки, Содиқ Сафо Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаб юрган йилларидан бирида (2001 йил), бу мамлакатдаги ўта машҳур “Атлантик Кенгаш” ташкилотининг қандайдир йиғилишида нутқ сўзлаган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг жуда катта қисми нодавлат ташкилотларда ишлаб чиқарилишини айтиб, Ўзбекистон гўёки тўла бозор иқтисодиётига ўтиб олгани билан мақтанган эди. Ўша йиғилишга тасодифан келиб қолган “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат унинг шармандасини чиқаргандан кейин, ўша пайтдаги Президент Ислом Карим дарҳол уни элчиликдан чақириб олганди.

Шавкат Мирзиё ҳам ҳозир Ислом Каримдан ўрганиб, кадда-Сенатор Содиқ Сафони бугунги шармандалик руҳидаги нутқидан кейин дарҳол сенаторликдан чиқариб ташлаши керак.