13 August 2019
12:29 - Таътилдан қайтган Шавкат Мирзиё масхарабозлигини давом эттирмоқда: Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қилармиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари кеча ярим кечасига яқин мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёнинг 12 август куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ва у ерда айтган коммунистик руҳдаги қуйидаги оламшумул сўзларини эълон қилдилар:

“Замон ўзгаряпти, маҳсулотга талаб ўзгаряпти. Шунга муносиб бўлганлар даромад топа олади. Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз... Биз катта марра олдик. Халқимиз олдида улкан масъулият бу. Одамлар катта ишонч билдиряпти. Буни оқлаш учун ҳалол-пок, садоқат билан меҳнат қилишимиз керак ”.

Ўзбекистонда 13 йил Бош вазир ва мана энди 3 йилдан бери президентлик қилаётган Шавкат Мирзиёнинг бу масхарабозлик руҳидаги гаплари одамлардан кулгидан бошқа нарса уйғотмаслиги ўз-ўзидан маълум. Чунки, Ўзбекистонни аянчли аҳволдан олиб чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан гапириб келмоқда.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ЎТИШ, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш, “Тошкент” Фонд Биржасини ҳақиқий фондлар биржасига айлантириш каби ғоялар борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтса, ўзимизнинг инвесторлар синфи яратилади ва ўз инвесторларимиз ҳамма муаммоларни Шавкат Мирзиёнинг йиғилишларисиз ҳам ҳал қилаверадилар.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ҳақиқий сиёсий партияларни рўйхатга олиш йўлига ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш устида ишлаши керак.

Эслатамиз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бундай тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ўз маслаҳатини Сизга ҳам юбориб бўлди, жаноб Шавкат Мирзиё. Далама-дала ва шаҳарма-шаҳар юриш ўрнига, шу каби амалий масалалар билан Президент шуғулланиши ШАРТ.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.