10 August 2019
12:44 - Имомали Раҳмон байрам табригида Тожикистондаги аҳвол ёмонлигини қайта-қайта урғулади
Тожикистон оммавий ахборот воситалари бугун эрталаб мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг Қурбон байрами мунсабати билан табрикномасини эълон қилдилар. Табрикномада қайта-қайта Тожикистонда аҳвол яхши эмаслиги урғуланади ва Қуръонда қурбонлик қилиш камбағалларга ҳам ёрдам бериш бўлиши кераклиги айтилгани эслатилади.

Табрикнинг охирида Имомали Раҳмон ҳаммага соғ-саломатлик, бахтли ҳаёт, фаровонлик ва уйларда тўла-тўкислик тилаган.