22 July 2019
16:56 - Украина Марказий Сайлов Комиссияси сайлов протоколларининг 62 фоизини кўриб чиқибди, Владимир Зеленскийнинг партияси биринчи ўринда

Украинадаги оммавий ахборот воситаларига кўра, Марказий Сайлов Комиссияси кеча ўтказилган парламент сайлови протоколларининг 62 фоизини кўриб чиқибди, 5 фоизли тўсиқдан ўтган 5 партияга берилган овозларнинг фоизи қуйидагича:

1. Владимир Зеленскийнинг “Халқ Хизматкори Партияси” – 42,52%
2. “Мухолифат Платформаси - Ҳаёт учун” – 13,01%
3. Петр Порошенконинг “Европа Ҳамкорлиги Партияси” – 8,52%
4. Юлия Тимошенконинг “Батькивщина Партияси” – 8,02%
5. “Овоз Партияси” – 6,30%

Сайловда иштирок этган бошқа 5 партия 5 фоизлик тўсиқдан ўта олмади. Экспертларнинг фикрича, Владимир Зеленскийнинг “Халқ Хизматкори Партияси” 450 ўринли Олий Радада 243 ўринга эга бўлади. Яъни, ҳеч қандай коалициясиз кўпчиликни ташил қилади.