22 July 2019
10:44 - Украина парламентида партиялар қанча ўрин олиши экзит-пол натижаларидан маълум бўлди
Олий Радага 5 фоиздан кўп овоз олган 5 партия кирадиган бўлди. Экзит-пол натижаларига кўра,бу партиялар 450 ўринли парламентнинг ярмисида партия рўйхати бўйича оладиган ўринларининг сони қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

1. Владимир Зеленскийнинг “Халқ Хизматкори Партияси” – 126 ўрин
2. “Мухолифат Платформаси - Ҳаёт учун” – 33 ўрин
3. Петр Порошенконинг “Европа Ҳамкорлиги Партияси” – 26 ўрин
4. Юлия Тимошенконинг “Батькивщина Партияси” – 22 ўрин
5. “Овоз Партияси” – 18 ўрин

Қолган 225 ўринга бу партияларнинг номзодлари ва мустақил номзодлар яккамандатли сайлов округларидан сайланадилар. Бугун бу рақамлар аниқланса керак.