13 July 2019
19:46 - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик руҳидаги сенсацияси: У махсус фармони билан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақини 26 доллар этиб белгилабди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё кеча, яъни 2019 йил 12 июлда имзолаган фармони билан 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини 1,1 бараварга оширди, энг кам иш ҳақини ойига 223 000 сўм қилиб белгилади.

Қаранг, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ойлиги 10 фоизга орттирилибди. Уларнинг ойлиги Давлат Бюджети орқали тўланади-ку! Хўш, ойлик 10 фоизга орттирилса, шунча пул қаердан олинади? Табиий, бундай саволга расмий жавоб йўқ. Аммо, ўз-ўзидан маълумки, биз аллақачон айтиб бўлганимиздек, Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлган, Давлат Бюджети деган нарса ҳам йўқ, Шавкат Мирзиё ҳаёлига нима келса шуни қилавeради.

Аммо, энг кам иш ҳақини ойига 223 000 сўм қилиб белгиланиши масхарабозлик эмас, шармандагарчиликнинг кўрсатгичидир. Маълумки, Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг охирларида энг кам иш ҳақини ойига 202 730 сўм (24 доллар) қилиб белгилаган эди, мана энди бу рақам 223 000 сўм, яъни 26 доллар қилинибди. Қисқа қилиб айтсак, минимал ойлик 2 долларга ортибди. Ростакам шармандагарчилик-ку!

Солиштириш учун айтиш керакки, масалан, Россияда минимал иш ҳақи 130 доллар атрофида.