08 July 2019
20:54 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берибди, демак, бизда автомобилсозлик ўлади

Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайтида (president.uz) бугун, 2019 йил 8 июлда “Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди” сарлавҳали хабар пайдо бўлди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг олти ойида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154 фоизга ошиб, 1 триллион сўм соф фойда олинган. Қарийб 73 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилинган. Ички бозорда маҳаллий автомашиналар улуши 97 фоизга етган. Бироқ, дейилади хабарда, гап локализация даражаси ҳақида борганда рақамлар мақтанарли эмас. Бу кўрсаткич енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 45 фоиз, юк автомобиллари ва автобусларда 24 фоиз, холос. Шу сабабли, йиғилишда локализация даражасини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш орқали экспортни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинибди.

Хабарнинг марказий нуқтаси шундай: «“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясига умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 2023 йилга қадар ҳозирги 250 мингдан 350 минг донага, экспорт ҳажмини камида 100 минг донага етказиш вазифаси қўйилди». Қаранг, экспортнинг ҳозирги ҳажми умуман тилга олинмаган.

Аммо, алоҳида урғуланганки, экспортда бир дона енгил автомобилнинг логистика харажати нархнинг 8-10 фоизини ташкил қилиши қайд этилар экан, бу харажатларни давлат томонидан қисман қоплаб бериш бўйича вазифалар белгиланган, хорижий дистрибьюторлар билан биргаликда экспорт нархини қайта шакллантириш ва ташқи бозорларга кафолатли чиқиш юзасидан тавсиялар берилган.

Хабарнинг сўнги жумласи шундай: “Йиғилишда муҳокама қилинган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.” Лекин, улар қандай ахборот бергани ҳам тилга олинмаган.

Эътибор беринг, автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш учун сўнгги ярим йилда нималар қилингани ва яна нималар қилиниши кераклиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Балки, тўғридир, нима ҳам қилиш мумкин? Шавкат Мирзиё бу ҳақда йиғилиш ўтказдими, демак, ҳаромий Ислом Каримнинг таъбири билан айтсак, энди ҳамма нарса “Во!” бўлаверади.

Аслини айтсак, дейди мухбиримиз, Шавкат Мирзиёнинг бу каби йиғилишлари натижасида автомобилсозлик бизда ўлимга қараб кетади. Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари нафақат автомобилсозлик, балки, ҳамма соҳаларни ўлим йўлига солиб бўлган эди. Мана, навбат автомобилсозлик соҳасига келибди. Унутмайликки, собиқ СССРда ҳам шундай бўлган эди.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бунақа Президент ва унинг тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Шундай экан, бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли - “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, халқ майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни талаб қилишидир. Айнан ўшанда, мамлакатимиз демократик ғоялар ва тўла бозор иқтисодиёти билан яшайдиган кучли ҳамда фаровон давлатга айланади.

Бу хабарга илова қилинаётгант расм ҳам президентнинг веб-сайтидаги бугун эълон қилинган хабардан олинган. Қаранг, ҳамма Президентнинг лекциясини конспект қилиш билан овора.