23 June 2019
20:53 - Истанбулда шаҳар ҳокими сайловлари қайтадан ўткзилди, истанбулликлар сайлов натижаларини кутишга бошладилар
Бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да Истанбулда ўтказилган қайта сайловлар тамомланди. Ҳамма оммавий ахборот воситаларининг Интернетдаги сайтларида бугун сайловда қатнашган шаҳар ҳокимлигига номзодларнинг олган овозлари жадвали кўрсатишга бошланди. Ҳозирча ҳаммада 0%.

Аммо, ҳамма 2 номзод мусобақаси қандай битганини билиш орзусида. Бу икки номзод – отатуркчиларнинг номзоди Акром Имомўғли ва исломчиларнинг номзоди Бинали Йилдирим.

Кўрамиз, нима бўлишини, аммо эслатиш керакки, “Ҳаракат” Агентлиги отатуркчиларнинг номзоди, аниқроғи, Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Акром Имомўғли ғолиб чиқишини аввалдан башорат қилган эди. Яна эслатиш керакки, Акром Имомўғлини миллатчиларнинг яқинда тузилган Яхши Партияси ҳам очиқча қўллаб қувватламоқда.

Расмда - чапда Акром Имомўғли ва ўнгда Бинали Йилдирим.