18 June 2019
17:44 - Коммунистча масхарабозлик: Бўка туманида Шавкат Мирзиёни олқишловчи шеър ўқиган қизга “Кобальт” автомобили, мусиқа ва санъат мактабига “Исузу” автобуси совға қилинибди

Эслатиш керак, 2019 йил йил 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиё Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига бориб, туманда 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Ўшанда 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг “5 ташаббус” номли шеърини ўқиб берган, шу тумандаги 19-Болалар мусиқа ва санъат мактаби зўр ишлар қилаётганини намойиш қилган экан.

Бундан руҳланиб кетган Шавкат Мирзиё Фазилат Ёқубова ва 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабини мукофотлашга қарор берибди. Бугун Бўка туманининг Бўстон маҳалласида Президент Администрацияси масъуллари, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиклари, ёзувчи ва шоирлар, элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида оламшумул тадбир бўлибди ва ўша ерда Президент Шавкат Мирзиё номидан Фазилат Ёқубовага “Кобальт” автомобили, 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига “Исузу” автобуси совға қилинибди. Бу ҳақдаги хабарларда Фазилат Ёқубовадан бошқа биронта одамнинг исми кўрсатилмаган.

Расмда “Кобальт” автомобилига эга бўлиб қолган Фазилат Ёқубовани ва орқада 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига совға қилинган “Исузу” автобусини кўрмоқдасиз. Бу қизалоқни ва бу мактабни совға билан чин кўнгилдан табриклаймиз.

Аммо, ўртага саволлар қўямиз: Шавкат Мирзиё ҳамма болалар ва мактабларга шундай совғалар беришга тайёрланмоқдами? У бу совғаларга пулни қаердан олди ва кейинги совғаларга қаердан олади? Ўзбекистон қашшоқ ва қолоқ давлат эканлигини бутун дунё кўриб турибди, Шавкат Мирзиё аҳвол ундай эмаслигини намойиш қилиш мақсадида масхарабозлик руҳидаги тадбирлар ўтказиб, шундай қимматбаҳо совғалар бермоқдами?

Ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи, ҳозир Шавкат Мирзиёнинг иккинчи исломий никоҳли хотини деб иддао этилаётган Гулнора Каримова, ўз вақтида халқдан ўғирлаган пулларини ишлатиб, ўнлаб куёв-келинларга текин тўйлар қилиб берарди. Шавкат Мирзиё ҳам шу йўлдан кетмоқчими? Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари!