11 June 2019
18:18 - Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси БМТ Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотидаги доимий вакилимиз бўлди
Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ж.Ғаниев БМТ Жаҳон Сайёҳлик Ташкилоти (UNWTO) қароргоҳида Бош котиб З.Пололикашвилига мамлакатимизниниг ушбу халқаро ташкилотдаги доимий вакили сифатида ишонч ёрлиғи топширди.

Ж.Ғаниев Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотининг Европа Минтақавий Комиссияси 65-мажлисини 2020 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун Бош котиб З.Пололикашвилига миннатдорлик билдирди. Айни замонда, З.Пололикашвили Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасининг Самарқандда бўлиб ўтадиган ЖСТ тадбири доирасида сайёҳлик соҳаси вакиллари бизнес-форумини ташкил қилиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, БМТ Жаҳон Сайёҳлик Ташкилотининг қароргоҳи Испаниянинг пойтахти Мадридда жойлашган. Бу ташкилот БМТнинг туризм масалалари билан шуғулланадиган махсус муассасидир.