10 June 2019
14:24 - Ҳар доимгидек “Ҳаракат” ҳақ чиқди: Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда кеча ўтказилган президентлик сайловларида ғолиб чиқди


Кеча Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг узул-кесил натижалари бугун эълон қилинди, “Нур-Отан” Партиясининг номзоди, жорийдаги Президент Қосим-Жомарт Тоқаев 70 фоиздан ортиқ овоз олиб, ғалаба қозонгани айтилди.

Шундай қилиб, Қосим-Жомарт Тоқаев сайловда мутлоқ ғалабага эришди ва “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан башорат қилганидек, Қозоғистоннинг янги президенти бўлди.

Хуллас, Қозоғистонда хабарга ҳам арзимайдиган навбатдаги воқеа юз берди, Қосим-Жомарт Тоқаев қозоқларнинг янги диктатори эканлигини исботлади.