09 June 2019
08:00 - Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайловлари, очиғини айтсак, жорийдаги президент Қосим-Жомарт Тўқаевни қайтадан сайлаш бошланди
Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да Қозоғистоннинг ҳамма минтақаларида навбатдан ташқари президент сайловлари бошланди.

Маълумки, Нурсултон Назарбой 2019 йил 19 март куни эртага ўз лавозимидан кетишини билдирган ва эртаси куни, Қозоғистон Конституцясига кўра, мамлакат парламентининг юқори палатаси Сенатнинг раиси Қосим-Жомарт Тоқаев расмий инаугурация маросими билан президентлик курсисига ўтирган эди.

У кутилмаганда, 8 апрелда навбатдан ташқари президентлик сайловлари шу йил 9 июнга тайинлаганини эълон қилди. Мана, бугун ўша савйловлар бошланди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, ичида Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам бўлган 7 номзод 6 майгача Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан рўйхатга олинди ва масхарабозлик руҳидаги сайлов олди кампанияси бошланди. Гап шундаки, бугунги сайловларда Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозониши аввалдан маълум эди.

Хуллас, сайлов натижалари бугун кечқуруноқ маълум бўлса керак.