08 June 2019
17:18 - Кучли шамол Тошкентдаги янги қурилган кўп қаватли уйларнинг томларини учириб кетганмиш. Демак, уйлар сифатсиз қурилган!
Kun.uz сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, бугун 8 июнда кучли шамол натижасида Олмазор тумани Қорақамиш 2/4 мавзесидаги кўп қаватли уйнинг профнастил қопланган томи тўлиқ кўчиб тушган ва пастда турган автомобилларга ҳамда дарахтларга жиддий зарар етказилган.

Интернет нашрининг мухбирига кўра, бу томни ёпиш ишлари сифатсиз бажарилгани, профнастил ва рейкалар уй бетонларига мустаҳкам қотирилмагани туфайли қурилма қисқа муддат ичида яроқсиз ҳолга келган ва томи қулаб тушган.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, Ўзбекистон қандай ғариб аҳволда эканлигини шу мисол ҳам тасдиқлаб турибди.