07 June 2019
12:36 - Ўзбекистон-Қирғизистон масхарабозлиги давом этмоқда: Икки мамлакат парламентлараро комиссиясининг мажлисида қирғиз фашизмининг жиноятлари яна тилга олинмади

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, кеча 6 июнь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Қирғизистон Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтибди (расмда).

Умимий гаплардан иборат қисқа хабарда айтилишича, мажлисда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, чегара билан боғлиқ масалалар, шунингдек, комиссия фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, самарадорлигини ошириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширлганлиги қайд этилган ва келгусидаги муҳим вазифалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинган, комиссиянинг кейинги мажлисини ўтказиш бўйича маслаҳатлашиб олинган.

Мажлисда қатнашган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари, Парламентлараро комиссия ҳамраиси Содиқ Сафоев ва Қирғизистон Жогорку Кенеши аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва ҳудудий ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари, Парламентлараро комиссия ҳамраисининг ўринбосари Алмазбек Акматовнинг умумий гаплардан иборат бир неча жумлалик фикрлари ҳам хабарда тилга олинган.

Кўриниб турибдики, Ўшда ўтказилган мажлис масхарабозликдан ҳам кўпроқ шармандачилик руҳидаги йиғилиш бўлган. Чунки, бор-йўғи 9 йил аввал, 2010 йил 10-13 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанлари, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганлари, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганлари, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганлари - асосан европалик сиёсатчилардан иборат бўлган Халқаро Мустақил Комиссиянинг 1 йиллик текширувлари асосида тайёрланган ҳисоботда тан олинган.

Энг муҳими, ўша қонли кунларда ўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўлишига қарамасдан, ўша воқеалар бўйича жазоланганларнинг 85 фоизи ўзбек бўлганлиги ҳам Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботида очиқча айтилган. Бу ҳисоботни кўриб чиққан Қрғизистон парламенти уни тан олмаган ва Комиссия раиси, Финландиялик депутатни бутун умр Қирғизистонга киритмаслик қарори чиқарган.

Кеча Ўшдаги мажлисда ўша воқеалар бутунлай тилга олинмагани - масхарабозлик ва шармандагарчиликдан бошқа нарса эмас. Бунинг устига, ҳамма биладики, ҳозир Қирғизистонда ўзбекларни Ўш каби тарихий ўзбек шаҳарларидан сиқиб чиқариш давом этмоқда.

Нима, Содиқ Сафоев шуларни кўрмаяптими? Уни қўйиб туринг, Ўзбекистон давлати расмийлари ва ўзбек халқи шуни кўрмаяптими?

Бунақа масхарабозлик ва шармандагарчилик билан Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари яхшиланмайди. Ўзбекистон халқи бошимизда ўтирган тожиклар режимидан мамлакатимизда фундаментал ислоҳотлар ўтказишни, қирғиз фашизми жазоланишини талаб қилиши керак. Акс ҳолда, ўзбеклар майдонларга чиқиб бундай талабларни ўртага қўйишга мажбур бўладилар.

Яна бир муҳим нарса, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг қуйидаги сатрларидир.

Одам эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидан ғами.

Ҳа, миллат ғами билан иши бўлмаганларни одам деб бўлмайди.