04 June 2019
13:47 - Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қандай ва буёғи нима бўлади?
2019 йил 22 майда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири Шерзод Кудбиев (расмда) Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича 2019 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Меҳнат ва Ижтимоий Масалалар Қўмитаси кенгайтирилган йиғилишида ҳисобот бергани “Ҳаракат” тарафидан ёритилмаган эди.

Аслида, бундай ишларга аҳамият бериш кераклиги, ҳатто чет элларда ишлаётган ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган махсус вазирлик тузиш кераклиги аввал “Бирлик” Халқ Ҳаракати тарафидан айтишга бошланган, сўнгра “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳам бу муаммога катта эътибор бериб келган эди. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат бу ҳақда 2008 йили Президент Ислом Каримга мактуб ҳам йўллагани “Ҳаракат” тарафидан хабар қилинган.

Шерзод Кудбиевнинг ҳисоботида қайд этилишича, ҳозирги кунда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш - 1,0%), банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш - 1,3%) нафарни ташкил этади. Расмий секторда бандлар – 5 403 минг кишини ташкил этиб (ўсиш - 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади.

Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди (ўтган йил шу даврда - 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 фоиз, аёллар орасида – 13 фоиз. Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган. Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши.

Табиий, дейди мухбиримиз, вазир айтган ҳамма рақамларга ишониб бўлмайди. Аммо, нима бўлганда ҳам, улар эътибога лойиқ. Қаранг, бизда ишсизлик даражаси 9,4 фоиз, Ўзбекистонда иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 миллион 964 минг киши эканлиги, чет элларда 2 миллион 365,4 минг ватандошимиз ишлаётгани очиқча тан олинмоқда.

Бугун Ўзбекистон Миллий Матбуот Марказида Шерзод Қудбиев иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлди, Ўзбекистон меҳнат бозорини ислоҳ этиш бўйича сўнгги икки йил ичида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.

Хабарларда вазирнинг шу сўзлари келтирилган: “Бир йил давомида чет элга ишга кетмоқчи бўлган 150 минг кишига чипталарни харид қилишда имтиёзлар ва ёрдам берилди. Бунинг натижасида темир йўл ёки авиачипталар қиймати 50 фоизгача арзонлашди. Бу ишда Ўзбекистон тижорат банклари ҳам фаол иштирок этмоқда”. Ўзбекистонда бандликнинг таркибий ҳолати яхши эмаслиги, 13,5 млн меҳнат қилаётган фуқародан атиги 40 фоизи расман ишлаши ҳақида маълумотлар ҳам тарқатилган.

Хуллас, аҳвол яхши эмас. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бу аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш кераклигини тушунмаяпти. Демак, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотларни талаб қилиши керак. Бундай ислоҳотларнинг асосида мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғоялари ётиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда.