12 May 2019
15:17 - Алишер Усмонов Буюкбритания бойлари рўйхатида 8-чи ўринда

Буюкбританиянинг энг таниқли The Sunday Times газетаси бу мамлакатдаги 2019 йилнинг энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг ичида 3 нафар Россия фуқароси бор – Алишер Усмонов (бойлиги £11.339 млрд, 8-чи ўрин), Роман Абрамович (£11.221 млрд, 9-чи ўрин) ва Михаил Фридман (£10.9 млрд, 10-чи ўрин).

Алишер Усмонов ўтган йили ҳам 8-чи ўринда бўлган экан. Бир йилда бойлиги £783 миллиионга ортибди. Роман Абрамович эса, ўтган йили 13-чи бўлган, бир йилда бойлиги £1.888 миллиардга ортган. Михаил Фридман ўтган йили умуман рўйхатда бўлмаган.

Рўйхатда 1-чи ўринда £22 миллиард бойлиги бўлган Сри ва Гопи Ҳиндужа ва оиласи (Sri and Gopi Hinduja and family) турибди, 2-чи ва 3-чи ўринларда - Дэвид ва Симон Реубан (David and Simon Reuben, бойлиги £18.664 млрд) ва Жим Ратслайф (Sir Jim Ratcliffe, бойлиги £18.15 млрд).

Алишер Усмонов тоғ металлургияси ва инвестициялар билан шуғулланиши ҳам айтилган.

Қаранг, миллатдошимиз Алишер Усмонов Буюкбритания бойларининг рўхатида 8-чи ўринда. Ўзбекистонда эса битта ҳам расмий доллар миллионери ва миллиардери йўқ. Алишер Усмонов Ўзбекистонга ҳеч қандай инвестиция киритмади ва киритмоқчи эмас, чунки, Шавкат Мирзиё ҳамма нарсани ўлимга олиб кетаётганини жуда яхши тушунади.

Reuters агентлигининг расмида – Алишер Усмонов ва Роман Абрамович.