09 May 2019
16:00 - Бугун ҳамма Улуғ Ватан Урушининг ғалабасини нишонламоқда, Путин ҳам, Нурсултон Назарбой ҳам, Шавкат Мирзиё ҳам, Порошено ҳам, Илҳом Алиев ҳам, бошқалар ҳам...
Бугун ҳамма собиқ Совет республикларида Улуғ Ватан Уруши ғалабасининг 74 йиллиги нишонланмоқда. Аммо, масхарабозлик шу даражага етиб бордики, ҳамма бу байрамни ўзи танлаган ном билан нишонлашга ўтган. Баъзилар байрамнинг кунини ҳам ўзгартиришди.

Хуллас, бугун Путин Кремль девори олдидаги Номаълум Аскар қабрига гулчамбар қўйди, Шавкат Мирзиё Хотира Майдонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Украинада эса, бугун Нацизм устидан Ғалаба куни сифатида байрам қилинмоқда. Аммо, сўнги йилларда Украинада 8 майни ҳам Хотира ва Ярашиш куни сифатида нишонлаш одат бўлмоқда. Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун 2 марта Совет Иттифиоқи Қаҳрамони бўлган генерал-майор Ази Аслановнинг қабрига гулчамбар қўйди. Бугун бу мамлакатда иш куни эмас, ҳақиқий, аммо исми йўқ байрам куни. Бошқа республикларда ҳам шу каби воқеалар бўлмоқда. Масалан, қозоқларнинг лидери Нурсултон Назарбой байрамни нишонлаш учун Путиннинг олдига борди. Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков халқ билан бирга “Абадий Полк” юришида иштирок этди. Тожикистонда бундай юриш Имомали Раҳмонсиз бўлди.

Германияда нацизмнинг мағлубият куни нишонланмаяпти. АҚШда эса, ҳеч кимнинг 8 май ва 9 май кунлари билан иши ҳам йўқ.

Аслида, 8 ва 9 май - инсоният тарихида қоладиган муҳим кунлардир. 1945 йилнинг айнан шу кунлари немис фашизми устидан ғалаба қозонилгани ҳужжатлаштирилган.

Шундай экан, бу байрам билан бутун дунё аҳолисини табриклаш керак ва биз айнан шундай қилмоқчимиз: Бу буюк байрам кунлари ва бизни ўша кунларга етиштириш учун урушда ҳалок бўлганлар абадий хотирамизда қолсин!